Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти (ПФ–6065-сон, 22.09.2020 й.)

×

 2020-10-17 17:09:08    223

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этишчора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти (ПФ–6065-сон, 22.09.2020 й.)

I. Фармоннинг мақсади

Мамлакатимизда ахборот тизимини жадал ривожлантириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида ва масофавий хизмат кўрсатишда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш ҳисобланади.

I. Фармоннинг моҳияти ва аҳамияти

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар белгиланди:

Биометрик паспорт ўрнига жорий этилаётган  идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун фуқароларга исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш имконияти яратилади;

идентификация ID-карталарини олиш учун Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига, алмаштириш учун эса исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратилади;

идентификация ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмасдан ID-картанинг чипига киритилади;

фуқаро ўз ID-картасини олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирган ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмайди;

ID-карта фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади:

  • Янги туғилган болага 1 ёшгача – икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг ихтиёрига кўра)
  • 1 ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг ихтиёрига кўра)
  • 16 ёшдан – 10 йил муддатга

Фуқаро ID-карта олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

  • ариза-анкета
  • илгари берилган паспорт ёки ID-карта
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда)
  • ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида)
  • давлат божии тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас)

Фармонга кўра:

идентификация ID-карталари1 иш кунида расмийлаштириб берилади;

мурожаат ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардан келиб тушганда масъул ходим томонидан 15 кунда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда идентификация ID-картаси расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

Фуқароларнинг биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:

Биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;

Иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

Фуқароларнинг биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.