Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбек тили – миллатимизнинг бебаҳо бойлиги

×

 2020-10-17 16:40:35    195

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбек тили – миллатимизнинг бебаҳо бойлиги

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, бугун дунёда 6 минг 909 тил мавжуд бўлиб,улардан атиги 200 га яқини давлат тили ёки расмий тил мақомига эга. Улар қаторида она тилимиз – ўзбек тилининг борлиги ҳар биримизнинг қалбимизни фахр-ифтихорга тўлдиради. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – миллатнинг руҳидир.

         1989 йил 21 октябрь...  Ушбу сана, шубҳасиз, мамлакатимиз ўтмишидаги энг қутлуғ саналардан бири. Зеро бу кунда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилиниб, мустабид тузум ҳукмронлиги давридаёқ халқимизнинг ўзига хос жасорати тимсолига айланган эди. Ва шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, бу ҳужжат ўз вақтида халқимизнинг Истиқлолга бўлган умид-ишончини, миллий ғурур туйғусини кучайтирди, Мустақиллигимизнинг ўзига хос пойдевори вазифасини бажарди десак, асло муболаға бўлмайди.

Бош Қомусимизнинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир», деб белгилаб қўйилган бўлса-да, ҳеч бир тилдан кам бўлмаган гўзал Она тилимиз ўз забонимизга тўлақонли қайтариб берилганига ва эркимиз қуёши бошимизда порлаб турганига ҳам нари-бериси билан 31 йил тўлди. Аммо бу давр ўзни таниб олмоқ учун асло камлик қилмайди!

  Тўғри, бу йўсинда улкан эврилишлар содир бўлгани ва бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Хусусан, буюк аждодларимиз руҳи олдида юзимиз анча ёруғланди. Улардан қолган бемисл мерослар ўрганиляпти, тадқиқ этиляпти.

         Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга кўра, 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланди. Она тилимизнинг келгуси тараққиётига оид кўплаб масалалар қаторида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини, соҳага оид муаммоларни таҳлил этиб, бу борада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш бўйича алоҳида тузилма ташкил этилди. Янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш борасидаги ишларни тартибга соладиган Атамалар комиссияси ўз ишини бошламоқда. Яқин келажакда «Давлат тили ҳақида»ги қонун бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиниб, янада такомиллаштириш ишлари ҳам кўзда тутилган.

  Биргина шу эмас, албатта. Жорий йилнинг 20 январь куни бошланган хайрли ишларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

                   Сўх туман адлия бўлими