Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

×

 2020-10-17 16:15:50    154

PDF юклаш
Чоп этиш


МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

         Аҳоли дарду муаммолари билан яшаш, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга ёрдам қўлини чўзиш, фуқаролар томонидан тушаётган мурожаатларни ўрганиб, халқни рози қилишдек масъулият бугун ҳар бир раҳбарнинг зиммасида эканлиги давлатимиз раҳбари белгилаб берган тизим нақадар адолатли эканлиги нишонасидир. Зотан, ҳар бир раҳбар ана шу масъулиятни ҳис этиб, фаолият юритса, ишида унум ва барака бўлади.

         Сўх тумани ҳокими С. Сайидмусаев номига ҳам кунида туманимиз фуқаролари номидан мурожаатлар келиб тушади. Албатта, барча мурожаатларни тўлиқ ўрганиб чиқиб, мўҳтож оилаларга ёрдам бериш бўйича  ишлар олиб борилмоқда.

         Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Мақсудахон Ризаева ҳаётнинг аччиқ кунларин кўрган онахонлардан. 6 нафар фарзандидан бештасини тупроққа топширган. 1 нафар фарзанди ва умр йўлдоши билан яшайди. Яшаётган хонадони таъмиралаб бўлгани боис, туман ҳокимига мурожаат этган. Туман ҳокими С. Сайидмусаев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевлар онахон ҳузурида бўлишди. Хонадон дарҳақиқат, таъмирга мўҳтожлиги боис, туман ҳокимининг бевосита кўмаги асосида "Мирзоқурбон" МЧЖ қурувчилари томонидан таъмирлаб бериладиган бўлди.

         Май ойининг охирида Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тартибсизликларда маҳаллада яшовчи фуқаро Истинисо Тўхтаназарованинг хонадони ҳам зарар кўрган. Истинисо-опа ҳам ўзи тўрт нафар фарзанди билан яшайди. –Уйимиз том қисимини шиферлаш учун туман ҳокимига мурожаат этдим. Минг раҳмат, мурожаатим эътиборсиз қолмади. Бизга туман ҳокими кўмагида 40 дона шифер олиб беришди. Бунинг учун ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман, - дейди онахон.

         Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи онахон Нишонбиби Абулқосимова ҳам айни шу масалада туман ҳокимига мурожаат этган. – Уйда қизим ва набирам билан яшаймиз. Янги қурилган иморат учун шифер лозим бўлганлиги боис, туман ҳокими номига мурожаат йўлладим. Қизим ҳам, набирам ҳам турмушидан ажралган, мен билан яшайди. Берилган эътибор учун туман ҳокимига миннатдорчилигимни изҳор эматан, - дея дуога қўл очади Нишонбиби-момо. Бу хонадонга ҳам 40 дона шифер етказиб берилди.

         Бундай мисолларни кўп келтиришимиз мумкин. Мисол учун, Қалъа маҳалласида яшовчи фуқаро Муллоҳисен Аҳроров ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти олишда, шунингдек, моддий ёрдам сўраб туман ҳокимига мурожаат этган. Президентимизнинг Фармонига кўра, Муллоҳисен Аҳроровга ҳам фуқаролик паспорти топширилди. Шунингдек, туман ҳокими ва ички ишлар бўлими бошлиғи Қ. Раҳимбердиевлар томонидан бу оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Истиқлол маҳалласида яшовчи фуқаро Маҳбубахон Нишонова, Раҳимжон ва Маҳбубахон Ҳамроалиеваларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Дарвоқе, Маҳбубахон-опанинг шифохонада даволаниши учун туман ҳокимлиги томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида кўп маротаба кўмак кўрсатилган.

         Айтиш мумкинки, фуқаролар мурожаати эътиборсиз қолмайди. Чунки мурожаат негизида халқ манфаати ва фуқаролар ҳаёти мужассам.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати