Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-10-10 16:00:57    254

PDF юклаш
Чоп этиш


ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

         Ҳалимахон Шарипова асли Тожикистондан Сўх туманига келин бўлиб тушган фуқаролардан. Ҳалимахон-опа салкам ўттиз йилдирки, ўз ака ука, опа сингил, болаликда бирга ўйнаб-улғайган дугоналарини кўролмай уларнинг соғинчи билан яшади. Аммо нолимади. Тилидаю дилида фақат бир сўз:  шукроналик. Давлатимиз раҳбарининг халқ манфаатини кўзлаб қабул қилган Фармонига асосан ниҳоят, Ҳалимахон-опа ҳам фуқаролик паспортига эга бўлди. Ҳалимахон-опага ўхшаган яна беш нафар Сўхлик фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортлари топширилди.

         Шу унутилмас кунга бағишлаб, туман маданият бўлимининг мажлислар залида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевлар Сўхлик фуқароларга ўз паспортларини топширишди. Энди бу бахтли фуқароларнинг ҳаёт дафтаридаги “фуқаролиги йўқ шахс” деган сўзлар бутунлай ўчирилади. Туман ҳокими бахтиёр инсонларга фуқаролик паспортини топширар экан, уларни табриклаб, келажакда ушбу озод ва обод Ватанда бахтли яшаб, берилаётган имкониятлардан смарали фойдаланиб, зиммаларида юрт корига ярайдиган фарзандларни тарбиялашдек масъулият борлигини таъкидлади.

         Мирзо Сирожидинов, Ҳайитбек Жонибеков, Рушанжон Каримов, Анваржон Ниматов, Инобатхон Муҳамедовалар ҳам бугун шундай бахтли инсонлар қаторида. – Салкам ўттиз йилдирки, мен ҳатто Фарғонага ҳам бора олмайман. Президентимизга минг раҳмат, берилаётган эътиборларидан ғоятда миннатдорман, энди Ўзбекистоннинг қайси гўшасига бўлмасин, бора оламан. Чунки менда энди Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти деган қонуний ҳужжатим бор, - деди кўз ёшларини яшира олмаган Мирзожон Сирожидинов биз билан сўҳбатда. Ҳа, бу кўз ёшлар хурсандчилик кўз ёшларидир. Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор ва қилинаётган ғамхўрликлар ҳар бир инсонни шукроналикда яшашга ундайверади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати