Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР ЭЪТИРОФИ

×

 2020-10-09 16:34:14    222

PDF юклаш
Чоп этиш


ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР ЭЪТИРОФИ

         Меҳр-оқибат, саховат ва кўмак, бошига иш тушганда бир-бирига елкадош бўлишдек фазилатлар бизнинг халқимизга муносиб бўлган азалий одатлардан саналади. Бу хислатлар бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган умрбоқий қадриятлардан десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Коронавирус пандемияси даврида халқимизга хос бўлган мана шундай олижаноб фазилатлар яна бир карра намоён бўлди.

         Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги Фармонига асосан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилган. Бу мукофот саховатпеша, меҳр-оқибатли, қўли очиқ, мўҳтожларга таянч, ҳаёт йўлида қийналган инсонларга суянч бўладиган, бошига иш тушганда ёрдам қўлини чўзадиган, халқ учун беминнат хизмат қиладиган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимиз меҳнати эътирофининг нишонасидир.

         Пандемия даврида фуқароларимизнинг фаровон турмушини таъминлаш, халқимизга беминнат хизмат кўрсатиш, меҳр-мурувват тадбирларида Сўхликлар ҳам четда турмади. Уларнинг юксак инсоний фазилати муносиб тақдирланди. Туманимиздан 5 нафар тадбиркор, 5 нафар тиббиёт, ҳамда 6 нафар санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари, шунингдек, 1 нафар туман ҳокимлиги ушбу мукофот соҳиби бўлишди.

         Бугун туман маданият бўлими мажлислар залида ташкил этилган тадбирда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди. Тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мукофотланганларни табриклар экан, улар томонидан амалга оширилган ишлар ва хайрли амаллар меҳр-саховат ва оқибат намунаси эканлигини алоҳида эътироф этди.


         Тадбир давомида сўхлик саховатпеша тадбиркорлар – Дадахон Акпаров, Баротжон Сармисоқов, Маҳманазар Нурматов, Аҳмаджон Ибрагимов, Валижон Тўйчиев, Сух туман  тиббиёт бирлашмаси ходимлари Меҳрубон Болтаев, Феруза Салимова, Ҳайидахон Фаттоева, Майрамхон Юсупова, Одина Салимова, туман СЭОМ ходимлари Фахридин Фахридинов, Аминжон Суюнбоев, Шаҳобиддин Гадойбоев, Ҳафизхон Рабиев, Луқмонжон Исоев, Фарҳод Шодиев ва туман ҳокимлиги вакили Юнусжон Сидировларга “Меҳр-саховат” кўкрак нишони тантанали тарзда топширилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати