Ж А Р А Ё Н Сух туманида инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши
2020-09-25 17:39:34 159
Ж А Р А Ё Н
Сух туманида инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши
2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурининг биринчи банди - саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича туманда туманда 95 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 5 000 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
Дарҳақиқат, агар тадбиркорлик ривожланса, энг долзарб муаммо – ишсизликка барҳам берилади, агар аҳоли, айниқса, ёшларимизнинг бандлиги таъминланадиган бўлса, уларнинг манфаатдорлиги ошади, ҳар бир ишчининнг даромад манбаи пайдо бўлади. Даромад манбаи тумрмуш фаровлонлиги, иқтисодиётнинг юксалишига асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Олимжон Домуллоев Сухнинг ёш ва умидли тадбиркорларидан. Ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш мақсадида олиб бораётган ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда. – Биз Президентимиз томонидан берилаётган имтиёз ва эътибордан самарали фойдаланишимиз лозим. Мақсадим туманимиз аҳолиси талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Сухда қурилиш маҳсулотларини ишлаб қиаришдан иборат, - дейди тадбиркор.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4798-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олимжон Домуллоев раҳбарлик қилаётган "OQSAROY POINT" МЧЖ томонидан умумий қиймати 3,6 млрд (шундан тадбиркорнинг ўз маблағи 2,5 млрд.сўм, ва банк кредит маблағлари 1,1 млрд.сўм) бўлган "Хитой технологияси асосида пишиқ ғишт ва краска ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 30 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати