Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Депутат муаммоларни ечилишида кўмак бера оладими?

×

 2020-09-24 17:27:27    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Депутат муаммоларни ечилишида кўмак бера оладими?

         Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини туманимизнинг энг чекка, айни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида жойлашган. Ўтган йили “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида маҳаллада кенг кўламли ободончилик ишлари олиб борилди. Бироқ, ҳали маҳаллада қилинажак ишлар жуда кўп. Айниқса, Президентимизнинг 4798-сонли қарории асосида ҳам маҳаллада ободончилик ишларини олиб бориш режалаштирилган бўлиб бундай ишлар 2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурига биноан маҳаллада изчил давом этаётир. Шунингдек, аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳам борки, уларнинг ечими раҳабарлар зиммасига катта масъулият юклайди.

         Куни кеча маҳаллада туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида фуқароларнинг қабули ўтказитлди. Сайёр қабулда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевлар ҳам қатншади. Маҳалла аҳли Олий Мажлис депатутига ҳам кундалик турмушда кўндаланг бўлиб турган муаммолар ҳақида мурожаат этишди.

         -“Президентимизнинг эътибори туфайли бугун туманимизда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, бизнинг маҳалламизда ҳам бундай ишлар жадаллик билан давом этаяпти. Кўчаларимизни асфальтлаштириш, бетонли қоплама билан қоплаш ишларидан аҳоли жуда мамнун ва миннатдор. Лекин бир нарса бизнинг маҳалла, айниқса, Тошмазор кўчасидаги аҳоли учун муаммо бўлиб турибти - аҳолини  электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, Бунинг учун 10 дона бетон таянчлар лозим. Агар шу масалада ёрдам берсаларинг, маҳалламизда  электр энергияси таъминотида муаммо қолмайди”,-дея мурожаат этди маҳалла нуронийларидан Ҳамроали Абдувалиев.

         Бу масалада ҳам туман ҳокими ва ҳам Олий Мажлис депутати ўз фикрларини билдириб, муаммони тез кунда бартараф этиш бўйича зарурий чораларни кўришни таъкидладилар. 30 сентябргача ушбу муаммо ҳал этилиши қайд этилди.

         Шунингдек, маҳалла ҳудудини табиий газ билан таъминлаш маслаласи ҳум кўриб чиқилди. Табиий газнинг босими пастлиги боис, бугун ғазновликлар бу манбадн фойдалана олишмайди, лекин суюлтирилган газ маҳаллага вақтида етказиб берилмоқда. Шунигдек, учрашувда мактаб биноси ёнига қўшимча бино қуриш масаласи ҳам ўтрага ташланлди. Чунки бугун мактабда ўқувчилар уч сменада таҳсил олишга мажбур бўлишмоқда.  Учршаув давомида ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таълим муассасалари ва аҳолини муқобил энергия манбаи билан таъминлаш масаласида ҳам туман ҳокими ўз фикрини баён этди. Туманга аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, 10 000 тонна кўмир олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, бу манба энг аввало, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли, айниқса, чекка ҳудудларда яшайдиган аҳолига арзон нахларда етказиб бериладиган бўлди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати