Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Энди бир қатор лицензияланадиган фаолият турлари бекор қилинмоқда. Қандай?

×

 2020-09-23 15:48:22    151

PDF юклаш
Чоп этиш


Энди бир қатор лицензияланадиган фаолият турлари бекор қилинмоқда. Қандай?

2020 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари туғрисидани ПФ-6044- сонли фармонни имзолади.
         Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга айрим хужжатлар, шу қаторда бирлаштириш ва хабардор қилиш тартиби жорий қилиниши йўли билан бекор қилинади:
         • 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
         • 16 та лицензия ва рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
         • 17 та лицензия ва 14 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;
             Туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади;

Қуйидагилар бекор қилинади:
         кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги талаби;   
         дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга  алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти;Ø
         ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби.
         Фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва нодавлат ташкилотларнинг тегишли лицензияни олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи.
         2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилади.
Махсус мобиль иловаси мавжуд бўлган «Лицензия» ахборот тизими жорий этилади, унинг ёрдамида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ онлайн-режимга ўтказилади.
Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш ҳамда ваколатли органни хабардор қилиш ҳақидаги аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда ЯИДХП орқали қабул қилинади.

Ваколатли органлар томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши тақиқланади:

         • лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;
         • лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;
         • лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш, ушбу ҳужжатларни бериш, шунингдек, назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектини лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш.

         Ҳар бир лицензиялаш, рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тартиб-таомили унинг амал қилиши натижасида эришилган мақсадларни, ижтимоий-иқтисодий, инновацион ва технологик ривожланишнинг жорий ҳолатини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг харажатларини баҳолаган ҳолда камида ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилади.

                   М.Қодиралиев - Сўх туман адлия бўлими бошлиғи