Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Янги автомашиналар ўз эгаларига топширилди

×

 2020-09-16 18:47:04    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги автомашиналар ўз эгаларига топширилди

         Мўҳтарам Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли тараққиёт ва ривожланишнинг янги босқичига қадам қўяётган Сух туманида ҳар куни бир янгиликка гувоҳ бўласиз. 16 сентябрь куни ҳам Сухликлар қалбида алоҳида сана сифатида мўҳрланади десак, муболаға эмас.


         Бугун эрталаб туманимиз марказида бевосита туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида маҳаллалар фаоллари, турли соҳа вакиллари ва ёшлар иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги 6 та ташкилот ва муассасаларга хизмат автомашиналари топширилди.

         Тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туманда Президентимиз эътибори асосида олиб борилаётган янгиланишлар, аҳоли турмуш фаровонлигига қаратилган ислоҳотларнинг жараёни, турли соҳаларда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар ҳақида гапириб, бундай эътибор ва ғамхўрликларга нисбатан шу азиз Ватан равнақи ва тараққиётига камарбаста бўлиш лозимлигини таъкидлади. Тадбирда вилоятдан келган меҳмонлар ҳам иштирок этишди.


         Тадбир давомида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига “Cobalt”, туман тиббиёт бирлашмаси, туман газлаштириш идораси ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига “Damas”, туман ободонлаштириш идораси ва янги ташкил этилган “Ёшлар ишлари агентлиги” туман бўлимига “Isuzu” русумли автобуслар тагнтанали равишда топширилди.


         Яна бир муҳим жиҳат: “Ёшлар ишлари агентлиги” нинг Сух тумани бўлимига тақдим этилган янги “Isuzu” русумли автобус Қўқон шаҳар ҳокимлиги номидан Сух тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмўсаевга совға сифатида жўнатилган. Туман ҳокими номидан ушбу автоулов янги очилган “Ёшлар ишлари агентлиги” Сух тумани бўлимига соҳадаги ишларни жонлантириш, ёшларга бевосита эътибор сифатида тақдим этилди. Сух тумани ҳокимлиги, барча Сух тумани аҳолиси ва айниқса, Сухлик ёшлар номидан бундай эътибор ва қадр учун Қўқон шаҳар ҳокимлигига юксак эҳтиром ила миннатдорчилик изҳор этамиз.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати