Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИМКОНИЯТ - САМАРАДОРЛИК КАЛИТИДИР

×

 2020-09-12 17:37:20    180

PDF юклаш
Чоп этиш


ИМКОНИЯТ - САМАРАДОРЛИК КАЛИТИДИР

                Президентимиз эътибори туфайли бугун имкониятлар мамлакати – Ўзбекистонда тадбиркорлик, соҳани янада ривожлантириш учун кенг кўламли шароитлар ва қулайликлар яратиб берилаётгани соҳа вакилларининг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшмоқда десак, маболаға эмас. Буни биргина Сух тумани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Аслида тадбиркорликни ривожлантириш - ишсизликка барҳам ериш, ишсиз фуқароларнинг доимий иш ўринларига эга бўлишлари ва даромад манбаи ошишининг асосий омилидир. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун яратиб берилган шароит ва имкониятлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳар бир ҳудуд раҳбарининг масъулиятли вазифасидир.


         -“Президентимиз томонидан бугунги кунда биз тадбиркорларга ҳақиқатдан ҳам зарурий шарт-шароилар, ажойиб имкониятлар яратиб берилмоқда. Биз шу эътибордан самарали фойдаланишимиз лозим. Мен ҳам банк кредити орқали ўз тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўш турган бинони туманимиз ҳокими кўмагида ўз номимга расмийлаштириб, бугун аҳоли учун зарур бўлган кўмир хом ашёсидан брикет маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдим. Брикет газ етиб бормаган ҳудудлар аҳолисига қиш фаслида энг зарур бўлган маҳсулот саналади”- дейди биз билан сўҳбатда тадбиркор Юнусжон Каримжонов.

Имкониятлардан самарали фойдаланиш туфайли бугунги кунда бу цехда 18 нафар ёшлар ишламоқда. Бу дегани 18 нафар фуқаронинг доимий иш жойи бор эндиликда. 18 та оиланинг қозони қайнайди ташаббускор тадбиркор фаолияти туфайли. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, бир дона брикетнинг вазни 1 килограмм бўлиб, аҳолига 500 сўмдан сотилмоқда. Ҳозирда брикетнинг бозори чаққон, чунки бу маҳсулотга эҳтиёж бор.

Туман ҳокими С. Сайидмусаев ва туман ИИБ бошлиғи Қ. Раҳмибердиев тадбиркор билан учрашув чоғида маҳсулот сифатини ошириш ҳақида таклифлар билдириб, хом ашё етказиб беришда амалий кўмак кўрсатишга доимо тайёр эканлигини таъкидлади. Ҳа, ташаббускорлик ва меҳнатга бўлган иштиёқ туфайли бугун Сухда ҳам тадбиркорлик ривожланаётир.

         Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати