“ҲИЛОЛ” – БОЛАЖОНЛАРНИНГ ЯНГИ МАСКАНИ
2020-09-09 17:53:31 161
“ҲИЛОЛ” – БОЛАЖОНЛАРНИНГ ЯНГИ МАСКАНИ
«Болаларга беринг дунёни” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Зотан, дунёнинг борлиги фарзандларимиз билан, кулгуси дунёни эгаллашга қодир болажонлар билан гўзалдир. Бугун мўҳтарам Презиентимиз томонидан баркамол авлод таълим-тарбиясига берилаётган эътибор уларни нурли келажагини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сух туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурига туманда 10 та оилавий шаклдаги мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш, 11 та мактабгача таълим ташкилотининг бўш турган хоналарини таъмирлаш орқали қўшимча гуруҳлар очиб, туманда мактабгача таълим тизимига жорий йил якунларига кўра болаларни қамраб олиш кўрсаткичини 37,4 фоиздан 53 фоизга етказиш киритилган. Айтиш мумкинки, биргина август ойи давомида ва сентябр ойининг шу кунигача туманимизда Дастур асосида кенг кўламли ишлар оли борилди. Бугун Сухда саккизинчи оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.
Янги очилган “Ҳилол” олилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасаддий раҳбарлар тақдимот маросимидан сўнг муассасада болажонларга яратиб барилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқдилар. Тадбирда сўз олиб жажжи болажонларни табриклар экан, туман ҳокими Президентимиз томонидан баркамол авлод таълим-тарбиясига берилаётган эътибор, туманимизда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳақирда гапириб, берилган имкониялартдан самарали фойдаланиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбир давомида мактабгача таълим ташкилотини ташкил этишда ҳисса қўшган тадбиркор Ҳабибахон ва Ҳилолахон Муродоваларга туман ҳокимлигиннг эсдалик совғалари топширилди. Болажонларга ҳам ажойиб совғалар тақдим этилди ва улар ўз миннатдорликларини ажоийб қўшиқ ва рақслари билан баён этишди. Гўзал табиат оғўшида жойлашган бу муассасада Ватанимиз келажагини бунёд этишга қодир болажонлар таълим-тарбия оладилар.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати