Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди
2020-09-08 18:39:45 230
Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди
Бугун Сух тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессиясида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, тумандаги корхона ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Сессияни халқ депутатлари Сух тумани Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси туман бўлими мудири М. Жумаев очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига қўйидаги масала қўйилди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ижроси юзасидан ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисида секторлар ва мутасаддий идоралар раҳбарларининг ҳисоботи.
Сессияга қўйилган масала юзасидан – туманнинг биринчи секторида амалга оширилган ишлар борасида сессия иштирокчилари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг ҳисоботини тинглашди.
Туман ҳокими ўз ҳисоботида жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилаётган хар бир видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек бугунги кунда коронавирус пандемияси ортидан пайдо бўлаётган инқирозни енгиб ўтиш, Сух туманида эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш, бу борада мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.
Таъкидландики, Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2020 йил 3-сентябрдаги 06-07/4367 сонли топшириқ хатига асосан туманда секторлар кесимида ишчи гуруҳлар тузилиб, мутасаддийларга расмий топшириқлар берилди. Тузилган ишчи гуруҳлар томонидан тумандаги 29 та умум таълим мактаблар ва 3 та ИДУМларда ўрганишлар ўтказилган ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилган.
Шунингдек, сессия давомида масала юзасидан иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Ф. Абдувалиев, туман ички ишлар бўлими болиғи, учинчи сектор раҳбари Қ. Раҳимбердиев ва тўртинчи сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Ф. Тўрабоевлар ҳам ҳисбот беришди. Ҳисоботларда секторлар кесимида олиб борилган ишлар, аниқланган камчиликлар ва бартараф этилиши лозим бўлган муаммолар ўз аксини топди.
Сессия давомида масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири А. Темиров, туман санитария-эпидемилогия осойишталик маркази раҳбари М. Аҳрорийнинг маърўзалари тингланди.
Кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Унга кўра, сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, давлат санитария ва эпидемиология осойишталиги маркази ва Кенгаш депутатларнинг таклифлари ҳамда ишчи гуруҳлар ҳулосаларини инобатга олиб, санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаган ва дезинфекция ишларини ташкил этган ҳолда жорий йилнинг 8-сентябрь кунидан бошлаб 2, 7, 24, 28 сонли, яъни 4та мактабларнинг фаолияти йўлга қўйилди.
Сессия давомида қўйилган масалалар бӯйича депутатларнинг музокаралари тингланди. Масалалар юзасидан сессия иштирокчилари ӯзаро фикр алмашдилар ва шу билан Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг ўн учинчи сессияси якунланди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати