Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сухда "Агробанк банк хизматлари маркази" фойдаланишга топширилди

×

 2020-09-05 17:51:10    185

PDF юклаш
Чоп этиш


Сухда "Агробанк банк хизматлари маркази" фойдаланишга топширилди

     Барча соҳаларда бўлгани каби Ўзбекистонда банк соҳасида ҳам охирги йилларда ислоҳотлар амалга оширилиб, тизимдаги янгиланишлар ва ислоҳотлар самараси ўлароқ кўпгина муваффақиятлар қўлга киритилди. Энг аввало, соҳада аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ошди. “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун хизмат қилиши керак” деган ҳаётий тамойил амалда ўз исботини топмоқда. Тадбиркорлик ривожида ҳам банкнинг аҳамяти беқиёс.

         Халқнинг оғирини енгил қилиш, хусусан  тадбиркорлар учун қулайликлар яратиш бугунги куннинг муҳим вазифаси бӯлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Мўҳтарам Президентимизнинг банк соҳасини ривожлантириш, мижозларнинг ҳар бир талабини вақтида ижро этиш мақсадида республикамизнинг турли гўшаларида янги банклар очилиб, халққа қулайликлар яратилмоқда.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги "2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сух туманини комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 4798-солни қарори 1-иловасининг 7-бандига асосан Сух тумани Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган савдо мажмуасида "Агробанк" АТБ Сух филиалининг "Банк хизматлари маркази" хамда 24/7 ўзига хизмат кўрсатиш шахобчаси иш бошлади. Янги очилган ушбу молия муассасида 4 нафар малакали банк ходимлари аҳолига хизмат кўрсатади.

         "Агробанк банк хизматлари маркази" нинг очилиш маросимида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, ички ишлар бӯлими бошлиғи, 4-сектор раҳбари ва банкнинг ходимлари иштирок этишди. Яхши ва эзгу ниятлар билан янги банк филиали фойдаланишга топширилди.

         -"Мана  бугун халқнинг узоғини яқин қилиш учун янги банк филиали фаолияти йўлга қӯйилди. Энди халқимизнинг ҳар бир мурожаатига лаббай деб сидқидилдан меҳнат қиламиз. Бу ердаги шароит албатта ҳар кимни хурсанд қилмай қўймайди",- дедилар маҳалла нуронийлари.

         Айни пайтда туман “Агробанк”-ининг марказий офисида 29 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб боришмоқда. Бек офис ва фронт офис тизими орқали банкда мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати