Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тест имтиҳонлари топшириш жараёнлари рақамларда

×

 2020-09-05 17:24:01    284

PDF юклаш
Чоп этиш


Тест имтиҳонлари топшириш жараёнлари рақамларда

         Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 2 ва 3-сентябрь кунлари Республикамизда олий таълим муассасаларига кириш учун тест имтиҳонлари топшириш жараёнлари бўлиб ўтди. Карантин чекловлари ва тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда бу йили имтиҳон топшириш жараёнлари очиқ ҳавода – спорт майдонлари ва стадионларда амалга оширилди. Вилоятимизнинг 6 та ҳудудида, айниқса, Сухлик талаба-ёшларни бевосита ўзимизнинг туманда имтиҳон топширганлари Сухлик битирувчиларга берилган ажойиб имкониятлардан бири бўлди. Барча жараёнлар қаттиқ назорат ва ўрнатилган тартиб асосида бўлиб ўтганлиги ҳам имтиҳонлар пайтида шаффофлик, адолат мезонларини таъминлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         Сух тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бӯйича ӯринбосари Бобосодиқ Латиповнинг бизга берган маълумотларига кўра, бу йили Сух туманидан жами бўлиб 2973 нафар абитуриент ОТМ га кириш учун ҳужжат топширган. Шундан 2410 нафар Сух туманида, 61 нафар Фарғона вилояти ва 83 нафар абитуриент Республикамизнинг бошқа вилоятларда тест имтиҳонлари топширишди. 421 нафар абитуриент фақат амалий имтиҳонлар топширади.

         Бевосита тест имтиҳонлари топшириш жараёнида 2 сентябрь куни биринчи сменада 750 нафар абитуриентдан 715 нафар абитуриент қатнашди. 34 нафар абитуриент имтиҳонга келолмаган бўлса, 1 нафар иштирокчи имтиҳонларга телефон билан киргани боис, ўрнатилган тартибда синовдан четлаштирилди. Иккинчи сменада тест топшириш жараёнига 20 нафар абитуриент келмагани боис, 730 нафар битирувчилар имтиҳон топширишди. 3 сентябрь биринчи сменада ҳам 20 нафар абитуриент қатнашмади. Иккинчи сменада 160 нафар абитуриентдан 142 нафар имтиҳон топширди. Жараёнларнинг иккинчи куни жами бўлиб 872 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди. Умумий ҳисобда 2410 нафар абитуриентдан Сух туманида 2318 нафари қатнашди. Шундан 92 нафар абитуриент тест имтиҳонлари топшириш жараёнларида қатнашмади.

         Айни пайтда тест натижалари маълум бўлган ва бу ҳақда абитуриентлар ижтимоий тармоқлардаги каналлар, гуруҳлар ва турли ҳаволалар орқали керакли маълумотларни олишмоқда. Ўрнатилган тартибга кўра, 15 сентябргача ҳудудларда амалий имтиҳон топшириш жараёнлари бўлиб ўтади. Амалий имтиҳонлар бўйича абитуриентларга бевосита уяли алоқа ва ижтимиоий тармоқлардаги гуруҳлар ва каналлар орқали хабар етказилади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати