Карантин қоидаларига амал қилиб қилинган ибодат
2020-09-04 19:37:13 134
Карантин қоидаларига амал қилиб қилинган ибодат
Бугун Сӯх тумани, Сариканда маҳалласида жойлашган "Давронҳожи жоме масжиди" да жума намози ӯқилди. Масжид даргоҳини соғинган биродарларимиз карантин қоидаларига амал қилишди. Масжид имомининг "Сабр" ҳақидаги маърузаси намозхонларга бирдек манзур булиб, сабрнинг таги олтин эканлиги, шукр қилиб яшаш кераклигини яна бир бор англаб етишди.
-"Карантин пайти намоз ӯқиш ғалати экан, ниқоб билан, бир-бирини кӯриш йӯқ, лекин шундай бӯлса ҳам бу синовли кунларда Оллоҳ ӯзи қабул қилади деган умиддамиз. Муҳими, биз яна биродарларимиз билан биргамиз. Бу кунлар ҳали ӯтиб кетади. Биз яна иттифоқ булиб, жипслашиб ибодат қиламиз",- дейди намозхонлардан бири.
Илоҳим, пандемия вақтидаги илк ӯқилган намозимизни Оллоҳ даргоҳида қабул қилсин. Қилинган ниятлар, дуолар ижобат бӯлсин!
Таваккал Обиджонов - Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини