Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Умумтаълим мактабларини пандемия вақтида фаолият юритиши учун олиб борилган тайёргарликни ўрганиш саволномаси

×

 2020-09-04 19:16:11    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Умумтаълим мактабларини пандемия вақтида фаолият юритиши
учун олиб борилган тайёргарликни ўрганиш саволномаси

  1. Ўқув муассасаларни  кириш жойларини СанҚваМга  мослиги:

-мактабдаги бошланғич ва юқори синфлар учун кириш/чиқиш  эшикларини алоҳида бўлиши;

-мавжуд эшикларни созлиги, ишчи ҳолати;

-мактабга киришда 2 метр оралиқ масофа белгиланганлиги;

2. Мактабга киришда ўқувчиларининг пойафзалини зарарсизлантириш учун тўшамаларнинг ташкил этилганлиги.

3. “Эрталабки фильтр”ни ташкил этилганлиги. Пирометрларнинг етарли миқдорда мавжудлиги (300 нафар ўқувчига 1та), маъсул ходимни буйруқ билан бириктирилганлиги.

4. Касалликка шубҳа килинган ўқувчиларни изоляция қилиш учун яратилган шароитлар.

5. Ўқувчиларнинг қўлларини зарарсизлантириш учун воситаларнинг мавжудлиги (1нафар ўқувчига 20 мл. восита ҳисобидан).

6. Бино ичида ҳаракат йўлларининг белгиланганлиги.

7. Ўқув жараёнида кабинет тизимидан вақтинча воз кечиш.

8. Ўқиш жадвалига расм, меҳнат ва ҳ.к. дарсларини онлайн шаклига ўтказиш.

9. Ўқиш жадвалида бошланғич ва юқори синф ўқувчиларининг дарсларини бошланиш вақтининг оралиғи 15-30 минут фарқ бўлиши.

10. Синф хоналари учун алоҳида тозаловчи, ювувчи ва зарарсизлантирувчи ва йиғиштириш анжомларининг етарли ташкил этилганлиги ҳамда йўналиши бўйича белгиланганлиги.

11. Зарарсизлантириш эритмаларни тайёрлаш учун алоҳида хона ва уларни тайёрлаш учун катта сиғимли идишларнинг мавжудлиги.

-зарарсизлантириш тартиби бўйича бириктирилган ходимнинг билим савияси.

12. Мактаб ходимлари ва ўқувчиларнинг қўлларини ювиш учун шароит мавжудлиги (сув таъминоти, 30 нафар ўқувчига 1та қўл ювгич, совун  заҳираси, оқава сувлар кетадиган тизими). Уларнинг соз ҳолатда ишлашига масъул шахснинг бириктирилганлиги.

13. Синфларни шамоллатиш учун форточка ва фрамугаларни мавжудлиги ва уларнинг созлиги.

14. Мактабларга малакали тиббиёт ходимларнинг бириктирилганлиги.

15. Ҳожатхоналар учун алоҳида ёрқин рангли бўёқ билан белгиланган тозалаш ва ювиш анжомларининг мавжудлиги.

16. Ташқи ҳожатхоналарнинг тозаланганлиги, таъмирланганлиги.

17. Ишлатилган ниқоб ва қўлқопларни йиғиш учун алоҳида жой ва сиғим ташкил этилганлиги.

18. Ошхона ва буфетларда эпидемияга қарши тадбирларни олиб борилиши.

19. Коридор, синф хоналари ва кўзга ташланадиган жойларда санитария талаблари, эпидемияга қарши тадбирлар ҳамда шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва утилизацияси тўғрисида кўрсатмаларнинг мавжудлиги.

20. Қўлларни зарарсизлантиришга мўлжалланган дозаторлар ёки антисептик бўлган идишларнинг ҳар бир синфхонада мавжудлиги.

Вазиятга кўра қўшимча саволлар бўлиши мумкин.

            М.А.Аҳрори - Сўх тумани Санитария Эпидемиологик Осойишталик

                                                           маркази бош врачи