Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланамиз

×

 2020-09-02 19:22:44    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланамиз

         Сух тумани "Суғдиёна" спорт мажмўаси. Эрталабки соат 8-00. Айни шу белгиланган вақтдан бошлаб, бутун Республикамида бўлгани каби Сухлик абитуриентлар учун ҳам тест имтиҳонлари топшириш жараёнлари бошланди. Ўрнатилган тартибда ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилиб, фуқаролик паспортлари ва ДТМ рухсатномаси билан, янги тиббий ниқоб, қўлқоп, ичимлик суви ва ручкаларни олган ҳолда майдон узра терилган столлардан жой эгаллашди. Тест топшириш жараёнлари бошланди.  

         Тест имтиҳонлари топширилишида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон бўлаётган ҳудудга 24 та  кўзатув камералари ўрнатилган. Тест имтиҳонларини топшириш жараёнлари бевосита Сух туманида бўлиб ўтаётгани ҳам Сухлик талабаларга берилган катта имкониятдан нишона. Тест топшириш жараёнларини ота-оналар ҳам туман маданият бўлимида ўрнатилган мониторлар орқали томоша қилишга муваффақ бўлишди. Бугун икки сменада - соат 8-00 ва 16-00 да тест топшириш жараёнлари бўлиб ўтди.

         Ўзбекистон Республикаси Давлат тест маркази Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Шокиров Исмоилхон Эргашевичнинг маълумотига кўра, бугун вилоятимизнинг 6 та ҳудудида мана шундай жараёнлар бўлиб ўтмоқда. Бевосита Сухнинг ўзида тест имтиҳонларини топширилиши Сухлик талабаларга яратиб берилган ажойиб имконият нишонасидир.

         –“Бу имконият бизлар – Сухлик талабалар учун яратилган тарихий имконият десак, асло адашмаган бўламиз. Бу воқеа биринчи марта бўлаётгани билан ҳам тарихий ҳисобланади. Бизларга Президентимиз томонидан берилган 500та квота қаторида бевосита туманимизда имтиҳон топширишимиз бизларни фақат ва фақат ўқиб изланишга, шу Ватан келажаги учун самарали фаолият олиб боришга ундайди”, -дейди 8-сонли мактаб битирувчиси Асадбек Хайруллоев.

         Давлат тест маркази томонидан тест топшириш жараёнларини кузатиш учун бириктирилган вакилларнинг бизга берган маълумотига кўра, бугун Сух туманидан биринчи сменада жами бўлиб 716 нафар абитуриентлар тест топшириш жараёнларида қатнашди. Бир нафар абитуриент маълум сабабларга кўра, имтиҳонлардан четлаштирилди.

         Иккинчи сменага келган абитуриентлар сони 720 нафарни ташкил этди. Жами бўлиб, 2 сентябрь куни тест имтиҳонларини топшириш жараёнларида Сух туманидан 1436 нафар абитуриентлар қатнашди. Айтиш мумкинки, барча жараёнлар адолат мезони, ҳақиқат тамойиллари ва шаффофлик рўҳида ўтди. Туман СЭОМ, миллий гвардия, ИИБ, ХТБ, Ёшлар Иттифоқи, туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бошқармаси вакиллари ҳам ўз вазифаларини сидқидилдан адо этишди. Бугунги жараёнлар туман Сух ТВ ижодкорлари томонидан тасвирга олинди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати