Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ташаббускор ёшлар ташаббуси

×

 2020-08-29 18:36:43    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Ташаббускор ёшлар ташаббуси

         Истиқлолимизнинг 29-йиллик тўйи арафасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сух тумани Кенгаши томонидан “Ташаббускор ёшлар” акцияси доирасида хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

          Тадбирлар доирасида ташаббускор Сухлик ёшлар тумандаги якка ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, боқувчисини йўқотганлар, ҳамда нуроний ва нафақа ёшидаги фахрийлар ҳолидан хабар олиш мақсадида уларнинг хонадонларига бевосита ташриф буюриб, уй юмушларига яқиндан ёрдам беришди. Мўътабар ва азиз инсонларни байрам билан табриклаб,  тумандаги ёшлар етакчилари ва мактаб сардорлари томонидан эсдалик совғалари топиширилди.

         Ёшларимизнинг бундай эзгу ташаббусидан нуроний отахонлару мўътабар онахонларимиз қўлларини дуога очиб, ташаббускорларга ўзларининг самимий миннатдорчилигини изҳор этишди. Айниқса, бундай ташриф ва совғалар имконияти чекланган ёшлар учун катта қувонч ва хурсандчилик бахш этди.
                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати