Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Малак” болажонларга ўз бағрини очди

×

 2020-08-29 18:24:34    108

PDF юклаш
Чоп этиш


“Малак” болажонларга ўз бағрини очди

         Бугун Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яна битта нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Бу ўтаётган ҳафтада еттинчи нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотининг очилишидир. Тақдимот маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлар раҳабарлари ва бошқа мутасаддий идоралар вакиллари иштирок этишди.

         Муассасанинг очилишида Ҳамидахон Қамбарованинг ҳиссаси чексиз. Ҳамидахон-опа салкам ўттиз йил тарбиячи, ҳамда мактиабгача таълим муассасаси мудираси вазифаларида ишлаб келган. Энди фаолиятини ўзининг оилавий мактабгача таълим ташкилотида давом эттирмоқчи.

         Тадбирда сўз олган туман ҳокими бундай ташаббускор тадбиркорларга миннатдорчилик билдириб, Президентимиз томонидан берилаётган эътиборга “лаббай” деб жавоб бериш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Зеро баркамол авлод таълим-тарбиясига Президентимиз томонидан катта эътибор берилаётир.

         -“Шундай шароитларни яратиб берган ва эътиборидан бизларни ҳам баҳраманд қилаётган Президентимизга мингдан-минг раҳмат, илойим, мустақиллигимиз абадий бўлсин, туманимиздаги барча ободончилик ишлари бардавом бўлсин”,-дея дуога қўл очишди нуроний отахон Азамжон Баракаев.

         Янги очилган “Малак” мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб қўйилган. Бу муассасада 15 нафар болажонлар тарбия олишади. Туман ҳудудида яна учта шундай нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти очилиши кўзда тутилган.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати