Конституция - бахтимиз пойдевори
2020-08-29 17:47:39 438
Конституция - бахтимиз пойдевори
Ҳар бир тирик жонзоднинг яшашдан мақсади, ҳар бир мавжудотнинг келажакда кутиб қоладиган матлаби бўлади. Ҳар бир хонадониннг эса ўзига хос яшаш тарзи, урф-одатлари, ўзига хос тартиб –қоидалари, ўзига хос орзу-умидлари бўлади. Ҳар бир давлатнинг ҳам ўз ўрнида ана шундай тартиб-қоидалари, эзгу умидлари ва истаклар, мақсадларини рўю-рост ифодаловчи юзи - Конституцияси мавжуд бўлади. Ҳудди шунингдек, бизнинг давлатимизнинг ҳам юзи, мақсадларимизнинг маънавий тимсоли бу - Конституциямиздир.
Бошқа аксарият давлатлар Конституцияларида учрамайдиган, Конституциямизнинг муқаддимасида улуғ мақсадларимиз ўзининг аниқ ифодасини топган. Жумладан, унинг муқаддимасида:
“Ўзбекистон халқи;
Инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб,
ҳозирги ва келажак авлодлар олдидиги юксак масъулиятни англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демокритик идтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади” деган тарихий жумлалар белгилаб қўйилган.
Бу жумлалар Ўзбекистон деб аталмиш катта оилани ташкил қиладиган бутун халқимизнинг дилидаги, юрагининг туб-тубидаги орзулари, умидлари, мақсадлари, яшамоқлигининг матлабидир. Мустақил ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни ва моҳиятига ҳар сафар назар солар эканмиз бунга минг карра амин бўламиз.
Конституция сўзи турли даврларда, турли маъноларда қўлланилган бўлса-да, бугунги кунда у олий юридик кучга эга бўлган, амалдаги қонун ва меёрий хужжатлар пойдеворини, тагзаминини ташкил этадиган, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъий назорат қилинадиган Асосий қонунни англатади.
Йигирма саккиз йил – тарих учун бир лаҳза, холос. Шу қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.
Тўла ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир.
Бугун Конституциямизнинг 28 йиллик байрамини нишонлар эканмиз, Асосий қонунимизни яратишда унутилмас хизмат қилган инсонлар номини чуқур ҳурмат билан тилга оламиз .
Асосий қонунимиз икки марта – 1992 йил сентябрь ва ноябрь ойларида умумхалқ муҳокамасига олиб чиқилди. Лойиҳалар муҳокамасида кенг жамоатчилик, бутун халқимиз фаол иштирок этиб, мамлакатимизнинг тараққиёт йўли, унинг келажагига дахлдор кўплаб фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирган. Умумхалқ муҳокамаси якунларига кўра, Бош қомусимиз лойиҳасига 100 га яқин тузатишлар киритилди ва 1992 йил 8 декабрь куни Олий Кенгаш сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди.
Ўтган даврда ижро этувчи ҳокимиятни демократлаштириш ишлари ҳам изчил олиб борилди. Ҳукуматнинг вазифа ва ваколатлар доираси кенгайтирилиб, парламент олдида ҳисоб бериш даражаси ва масъулияти кучайтирилди. Бу Конституциянинг 7-моддасида мустаҳкамланган «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» деган улуғвор ғоянинг амалий ифодаси, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.
Бош Қомусимизда инсоннинг кундалик ҳаётдаги энг муҳим эҳтиёжларини таъминловчи имкониятлар- яшаш ҳуқуқи, шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, суд жараёнида шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи , бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ҳуқуқи, фикрлаш, эътиқод ва сўз эркинлиги, виждон эркинликлари қоида йўли билан кафолатланган.
Шунинг учун ҳам Конституциямиздан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурласак, уни ҳар қанча ўрганиб, тарғиб қилсак арзийди.
Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик Конституцияси – тарихий аҳамияти беқиёс бўлган хужжатдир. Уни шу вақтга қадар давлатчилигимиз тарихидаги бошқа хужжатларнинг бирортаси билан қиёслаб бўлмайди.
Б.Эназаров - Сўх туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси