Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг навбатдаги 11-сессияси бўлиб ўтди
2020-08-28 18:09:59 181
Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг навбатдаги 11-сессияси бўлиб ўтди
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессияни халқ депутатлари Сӯх тумани Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси туман бўлими мудири М. Жумаев очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига қӯйидаги масала қӯйилди: Тумандаги аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет давромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисида туман ҳокимининг ҳисоботи.
Сессияга қўйилган масала – аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет давромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида туманда амалга оширатёган ишлари тўғрисида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнгинг ахбороти тингланди.
Туман ҳокими ўз ҳисоботида жумладан, давлатимиз рахбари томонидан ўтказилаётган хар бир видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек бугунги кунда коронавирус пандемияси ортидан пайдо бўлаётган инқирозни енгиб ўтиш, унинг оқибатларини юмшатиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгиланиб олганлиги ҳақида гапирди.
Таъкидландики, бугунги кунда Сўх туманида “Темир дафтар”га киритилган 1 минг 466 та оилаларнинг даромадини ошириш мақсадида 4 та сектор кесимида эҳтиёжмандларни жорий йилнинг якунига қадар ишга туширилиши белгиланган 334 та йуналишларни амалга ошириш ҳисобига бандлигини таъминлаш юзасидан манзилли рўйхати шакллантириб олинди. Бу борадаги ишлар депутатлар назорати остида амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарини Фарғона вилоятига 2020 йил 5-6 июнь кунлари қилган ташрифида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг даромадини ошириш бўйича ҳар бир оиладан 1-нафарини бандлигини таъминлаш юзасидан берилган кўрсатмаларни ижросини таъминлаш мақсадида Сўх туманида ижобий ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, туман ҳокими тумандаги 4та сектор раҳбарларига 10 кишидан иборат иқтисодий комплекс ходимлари (иқтисодиёт, инвестиция, молия, солиқ, бандлик, банк, прокуратура, ИИБ) ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга иқтисодий комплекс ходимлари бириктирилганлиги тўғрисида гапириб, белгиланган вазифаларни вақтида ва сифатли бажарилишни таъминлаш куннинг асосий вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, туман сектор раҳбарлари ҳам кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқдилар. Туманда амалга оширилган ишлар борасида ўз ҳисоботларини тақдим этдилар.
Сессия кун тартибига қӯйилган масала юзасидан ҳоким ӯринбосарлари, шунингдек, масалага дахлдор бӯлган мутасаддий идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Сессия давомида музокарага чиққан туман Кенгаши депутатлари масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Сессия якунида кўрилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати