Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух туманида кўп қаватли уй-жойлар қурилади

×

 2020-08-26 18:22:16    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух туманида кўп қаватли уй-жойлар қурилади

         2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурига асосан туманимиз ҳудудида ҳар бири 30 хонадонли 7 та 5 қаватли уй-жойлар қуриб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Президентимизнинг 4798-сонли қарорига биноан ушбу мақсадга 28 миллиард сўм йўналтирилади. Кўп қаватли уйлар қурилишининг молиялаштириш манбаи 2020 йилда қишлоқ жойларда кўп-квартирали арзон уй-жойлар қуриш учун Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳисобидан амалга оширилади.Бу ишларга бевосита “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК” МЧЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ қурилиш банк масъул ижрочилар этиб белгиланган.

         Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли туманимизда барча 7та кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Режага кўра, битта бино Чашма маҳалла фуқаролар йиғини, иккита Девайрон маҳалласида ва 4 та замонавий иншоот Навобод маҳалласи ҳудудида қурилади. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, барча қурилиш ишлари Сухлик қурувчилар томонидан амалга оширилади.
         Ҳурматли Сухликлар! Агар Сиз қурилиши бошлангган янги замонавий бинолардан уй соҳиби бўлиш истагида бўлсангиз, Сух тумани ҳокимлиги ва туман Давлат Хизматлари марказига мурожаат этишингиз мумкин.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати