Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Йўл патрули» мусобақаси тантанали ва байрамона руҳда очилди

×

 2020-08-26 15:08:24    206

PDF юклаш
Чоп этиш


«Йўл патрули» мусобақаси тантанали ва байрамона руҳда очилди

Юртимизда миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини ошириш, замонавий ва профессионал армияни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг янги талқини сифатида Ўзбекистон илк маротаба «Йўл патрули» мусобақасига мезбонлик қиляпти.

Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда «Йўл патрули» баҳсларига расман старт берилди. Мусобақанинг очилиш маросимини тантанали ва байрамона руҳда ташкил этиш учун бир неча кун давомида қизғин тайёргарлик олиб борилди.

Дастлаб саф майдонига полковник Зафар Базарбаев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси таклиф этилди. Шундан сўнг даврага Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг икки жамоаси қадам босди. «Йўл патрули» мусобақаси дебютанти бўган Беларусь Республикаси жамоаси подполковник Сергей Кипеть бошчилида кириб келди. Мусобақанинг икки карра чемпиони Россия Федерацияси вакилларини эса жамоа сардори подполковник Евгений Беляев бошлаб чиқди.

Майдонга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ҳамда халқаро армия ўйинлари байроғи олиб кирилгандан сўнг Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов хорижлик меҳмонларни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, «Йўл патрули» мусобақасини очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси садолари остида Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Фарғона вилояти хокими Шуҳрат Ғаниев, Россия Федерацияси делегацияси раҳбари генерал-майор Виталий Кох ва Беларусь Республикаси делегацияси раҳбари полковник Валерий Гейц ҳам барчани қутлаб, мусобақанинг аҳамияти ва Фарғона халқининг меҳмондўстлиги ҳақида айтиб ўтишди.

Тантанали очилиш маросими давомида йиғилганларга Қуролли Кучларимиздаги махсус техникаларнинг кўргазмали чиқиши ҳавола этилди. Ўз қасбининг устаси саналган юрт ўғлонлари техникаларнинг юқори имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ўз маҳоратларини намойиш этишди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўлимлари ўқувчилари ҳам спорт техникалари билан тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазавор бўлди. Ёш картингчилар, Ўзбекистон чемпионлари – 11 ёшли Ясмина Эгамбердиева ҳамда 9 ёшли Оятулло Абдуқодиров ўз техникасини саф майдони марказида тўхтатиб, барчага таъзим қилгани барчани бирдек ҳаяжонлантирди.

Фарғоналик дорбозлар ҳам бутун тадбир давомида хорижлик меҳмонлар ва йиғилганларга ўз санъатларини ҳамола қилишди.

Илҳом Иброҳимов, Яҳёбек Мўминов каби таниқли санъаткорлар, ёш хонандалар, болалар гуруҳлари, Фарғона ҳарбий оркестри, «Сударушка» ҳамда «Новель» фольклор ансамбли ижросидаги концерт дастури, рақслар тантанали очилиш маросимига кўтаринки байрамона руҳ бағишлади.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати