Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух туманида “Микрокредитбанк”нинг филиали очилди

×

 2020-08-26 14:39:36    198

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух туманида “Микрокредитбанк”нинг филиали очилди

         Айтиш мумкинки, бугун Сух туманида Президентимиз томонидан 2020 йил 8 август куни қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4798-сонли қарорига асосан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мисол учун, ўтган уч кун давомида туманда учта нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилган бўлса, бугун туманнинг маркази – Истиқлол маҳалласида яна бир тантанали тадбир ташкил этилди. Туман марказида янги “Микрокредитбанк”нинг филиали тақдимоти бўлиб ўтди.

         “Микрокредитбанк” филиалинининг очилиш маросимида қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туманда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳақида тўхталиб, амалга оширилаётган барча эзгу ишлар инсон манфаатига қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб, мўҳтарам Президентимиз эътибори асосида Сух янада обод ва кўркам гўшага айланишини қайд этиб ўтди.

         Банк филиали раҳбари Уткиржон Мамажоновнинг сўзларига кўра, айни пайтда бу молия муассасасида 4 нафар ходим фаолият олиб боради. –“Келажакда ишчи-хоимлар сони ва хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришга ҳаракат қиламиз. Айни дамда 4798-сонли қарорда кўрсатилган 5 та лойиҳанинг молиялаштириш ишлари бизнинг банкимиз томонидан амалга оширилди. Шунингдек, “Овердрафт”, истеъмол кредити, Ипотека, автокредит, микроқарз бериш ва ҳар хил омонат турларини йўлга қўямиз. Мақсадимиз халқимизга холисона хизмат қилишдан иборат”, - дейди филиал раҳбари.

         Шундай қилиб, тумандаги банклар сони яна биттага кўпайди. Албатта, аҳоли талаб ва истакларини тўлақонли қондириш, шунингдек, банк хизматлари орқали тадбиркорликни ривожлантириш ва энг асосийси, ишсизликка барҳам бериш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги очилган банк филиали ходимлари астойдил ҳаракат қилади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати