Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух тумани ҳудудида ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бартараф этилмоқда

×

 2020-08-21 16:37:52    200

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух тумани ҳудудида ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бартараф этилмоқда

         Сух ўзининг гўзал табиати ва мафтунrорлиги билан донг таратган бўлсада, баъзи жабҳаларда аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳам бор. Асосийси, Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли бугунги кунда ушбу муаммолар тизимли равишда бартараф этилмоқда.

         Фарғона вилояти “Сувтаъминот” МЧЖ Сух тумани филиали раҳбари Фарҳоджон Азимбековнинг маълумотига кўра, бугун туман ҳудудида сув таъминотини яхшилаш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Филиал раҳбариннинг сўзларига кўра, -“11 та маҳаллада қисман бўлса ҳам, сув билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди. Филиалимизда 48 нафар ходимлар фаолият олиб боришади. Асосан бугунги кунда маҳаллаларда пластмассали қувурлар орқалои сув тортиш мақсадида ишлар олиб бораяпамиз. Махсус теникаларимиз бўлмаганлиги боис, асосан қўл меҳнати орқали ишлаяпмиз. Сувга боғлиқ муаммолар талайгина. Албатта, бу каби муаммоларни босқичма-босқич ҳал этишга ҳаракат қиламиз”.     

         Маълумот учун: бугнги кунгача туман миқёсида Себзор маҳалла фуқаролар йиғинида 5296 метр, Ҳушёрда 680 метр, Қақир маҳалласида 891 метр, Шарқобод ҳудудида 4736 метр, Чашма маҳалласида 2600 метр, Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 4120 метр, Гулистон ҳудудида 1804 метр, Зангат аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 1482 метр, Соҳибкор маҳаласида 1160 метр, Демурсадда 280 метр янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Сух маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги ичимлик суви қудуғига янги сув насоси ўрнатилиб, 165 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Жами бўлиб бугунги кунгача 23 049 метр янги тармоқ тортилиб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

         Ушбу рақамлардан кўриниб турибдики, туманимиз ҳудудида сув таъминотига боғлиқ муаммолар бартараф этилмоқда. Лекин ҳали қилинадиган, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар талайгина. Албатта, муаммонинг ечилишига вақт, муддат ва албатта маблағ лозимлигини унутмаслигимиз лозим. Зотан, берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган ишларга хайрихоҳ бўлсак олдимиздаги барча қийинчиликларни ҳамжиҳатликда енгамиз.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати