Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Юз билан юзлашганлар эъзозда

×

 2020-08-21 16:23:29    138

PDF юклаш
Чоп этиш


Юз билан юзлашганлар эъзозда

         “Олтин олма, дуо ол” дейишади доно халқимиз. Дарҳақиқат, дуонинг қудрати барча сарват ва бойликлардан ҳам устундир. Иноятхон Жумаева туманимизнинг Истиқлол маҳалласида яшайди. 1921 йилда туғилган. Иноятхон-момо бугун ўзининнг яқинлари - фарзанду набира, абира ва чеваралари ардоғида.

         Сух туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари билан Иноятхон-момони зиёрат этиш мақсадида Жумаевлар хонадонига ташриф буюришди. Юз ёшли нуроний момога озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. –“Илойим осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва Юртбошимизнинг боши омон бўлсин! Менинг ёшимга етинглар”, - дея Иноятхон-момо қўлларини дуога очишди.

         Юзларидан нур ёғилиб турган момонинг дуосини олиш, бундай нуроний онахонларимизни ардоқлаш, уларга меҳр-оқибат кўрсатиш барчамизнинг вазифамиздир. Зеро, ёши улуғ инсонлар қут-барака, тинчлик-тотувлик, аҳил-иноқлик ва рафоқат рамзидир. Бундай азиз ва мўътабар инсонларнинг дуоси мустажобдир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати