Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Карантин даврида умумий овқатланиш муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар

×

 2020-08-21 16:08:38    208

PDF юклаш
Чоп этиш


Карантин даврида умумий овқатланиш муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар

         Умумий талаблар:

         1.1. Тушлик залида 1-2 ўринли ёки ораси шаффоф ойна билан тўсилган 4 ўринли, оралиқ масофаси 2,0 метрдан кам бўлмаган тартибда столларни жойлаштириш шарти билан умумий овқатланиш муассасалари фаолият кўрсатади (столлар орасидаги масофа қатъий сақланиши керак, оилавий ташриф буюришда 6 та ўрингача рухсат этилади). Жамоавий тадбирлар (банкет, хотира кунлари ва б.қ.) тақиқланади. Муассаса иши бир марталик идишлар ёки дезинфекция қилинадиган кўп марта ишлатиладиган идишларда амалга оширилади.

         1.2. Ҳар куни муассасага иш сменаси бошланишидан аввал, ишчиларни тана ҳароратини масафадан туриб ўлчаш билан “кириш фильтри” ни ташкил этилади

         Эпидемияга қарши тадбирлар:

         2.1. Барча ходимларни шахсий ҳимоя воситасида (тиббий ниқоб, қўлқоп) ишлаши.

         2.2.Ташриф буюрувчилар (курьерлар) ва ишчилар учун қўлни антисептиклар билан ишлов бериш шароитларини яратиш (антисептик тўлдирилган дозаторлар).

         2.3.Ишлаб-чиқариш хоналари, жиҳозлар, тушлик зали, столлар, санузелни ҳар 3-4 соатда дезинфекцияловчи воситалар (хидсиз дезвоситалар – септодез ва шу кабилар) билан намли тозалаш.

         2.4.Хоналарни мунтазам равишда шамоллатиш.

         2.5.Тушлик зали ҳавосини кварц лампалар ёрдамида зарарсизлантириш.

         2.6.Таомни сотиб олиш ўз ўзига хизмат кўрсатиш тартибида амалга оширилганда “ошпаз–хўранда–навбатда турган кейинги хўранда”лар ўртасида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаш.

         2.7.Ҳар куни иш сменаси вақтининг якунида хоналарда дезинфекция  ишларини ўтказиш.

         2.8. Барча ишлаб чиқариш цехлари иссиқ ва совуқ сув билан узлуксиз таъминланиши керак. Шу билан бирга, ювилганидан кейин қўлларнинг қайта ифлосланишини истисно қиладиган миксерлар билан таъминланиши керак.

         2.9.Технологик жараёнда, хом ашё, хом ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар, ишлатилган ва тоза идишлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ошхона идишларини ювиш ишларининг кетма кетлиги тамойилларига риоя қилиниши керак.

         2.10. Тайёр овқатни истьеъмолга юборилгунига қадар вақтинча сақлаш учун музлатгич ва махсус шкафлар билан жиҳозланган хоналар бўлиши керак.

         2.11. Совуқ овқатларни тайёрлаш цехларига, озиқ – овқатларни қадоқлаш бўлимларига йўриқномага мувофиқ ишлатиладиган кварц лампалари ўрнатилади.

         2.12. Идиш-товоқ ва идишларни механизациялашган ҳолда ювиш учун дезинфекциялаш самарасига эга замонавий идиш ювиш машиналари билан жиҳозлаш тавсия этилади. Ихтисослашган идиш ювиш машиналаридан фойдаланиш кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилади, бунда идишлар ва жихозларни камида 65°C ҳароратда 90 дақиқа давомида дезинфекциялашни таъминлайдиган ишлов бериш режимлари қўлланилади.

         2.13. Идишларни қўлда ювиш учун ошхона идишлари учун уч бўлмали ванналар, шиша ва бошқа майда идишлар учун икки бўлмали ванналар билан таъминлаш керак.

         2.14. Идишларни қўлда ювиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

озиқ-овқат қолдиқларини механик равишда тозалаш;

ваннанинг биринчи бўлмасида ювиш воситаларини қўшиб сув билан ювиш;

ваннанинг иккинчи бўлмасида камида 40° C ҳароратда сув билан ювиш ва ваннанинг биринчи бўлмасига қараганда икки баравар кам миқдорда ювиш воситалари қўшиш;

ваннанинг учинчи бўлмасидаги тутқичлари бўлган металл тўрда идишларни эгилувчан шланг ёрдамида камида 65° C ҳароратда иссиқ сув билан ювиш;

барча ошхона идишларини дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ювиш;

панжарали токчаларда, стеллажларда идишларни қуритиш.

         2.15. Хар бир кесиш ускуналари махсус маркировка (“ХГ”-хом гўшт, “ХБ”-хом балиқ, “ХС”-хом сабзавотлар, “ҚГ”-қайнатилган гўшт, “ҚБ”-қайнатилган балиқ, “ҚС”-қайнатилган сабзавотлар, “ПГ”–пиширилган гўшт, “Кўкатлар”, “ТС”-тузланган сабзавотлар, “Сельдь”, “Н”-нон, “ПБ”-пиширилган балиқ) билан белгиланади;

         2.16. Гўштни кесиш учун тахтакачлар махсус стендга ўрнатилади, металл ҳалқа билан маҳкамланади, ҳар куни ишдан кейин пичоқ билан тозаланади ва туз сепилади. Вақти-вақти билан, керак бўлганда, пастки қисми кесилади ва силлиқланади.

         3. Агар ҳожатхоналар мавжуд бўлса, улар белгиланган тартибда тозаланади ва дезинфекцияланади.

         4. Ишлаб чиқариш, ёрдамчи, омборхона ва маиший биноларни тозалаш тозаловчилар томонидан, иш жойлари эса ишчилар томонидан тозаланади. Ҳожатхоналарни тозалаш учун махсус ходим ажратилади. Тозаловчилар етарли миқдорда тозалаш воситалари, латталар, ювиш воситалари ва дезинфекциялаш воситалари билан таъминланиши керак.

         5. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғига асосан санитария минимуми ва профилактик тиббий кўрикдан ўтган шахсларнинг ишлашига рухсат берилади.

         6. Ўзини ёмон ҳис қилган ходимлар ишга келмасликлари керак, улар       103 рақамига қўнғироқ қилиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари керак.

         Агар ходим (ишчи) иш жойида ўзини яхши хис қилмаса, касаллик аломатлари аниқланса, уни одамлар кирмайдиган алохида жойга олиш керак: ёки эшикни ёпиш билан хона изоляция қилиниши мумкин бўлган жойга алохидалаш керак, хонани шамоллатиш учун ойнани очиш лозим. Носоғлом ишчининг тезда олиб кетилишини таъминлаш шарт.

         7. Қўлқопларни хар бир озиқ овқат тайёрлаш жараёнидан ташқари ишларни бажарганликдан сўнг, эшикларни қўл билан очиш ва ёпиш, ахлат қутиларини бўшатишдан кейин алмаштириш керак.

         8. Кўрсатилган хизматлар учун контактсиз тўловларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш шарт.

         9. Овқатланиш шахобчалари ишини ташкил этишни бошқа талаблари Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган 0372-20-сонли “COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари” ҳамда 0310-  14-сонли “Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган гигиеник талаблар”га мувофиқ ташкил этилади.

                    М. А. Аҳрори - Сўх туман СЭО маркази бош врачи