Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқаро “Армия-2020” ҳарбий ўйинлари ТАЙЁРГАРЛИК ТАДБИРЛАРИ

×

 2020-08-20 17:45:24    163

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқаро “Армия-2020”  ҳарбий ўйинлари

ТАЙЁРГАРЛИК ТАДБИРЛАРИ

  Аввал хабар берганимиздек,  Қўқон шаҳрида ўтказиладиган АРМИЯ-2020 ўйинларининг “ЙЎЛ ПАТРУЛИ” мусобақасига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Мусобақа  Бош ҳакамлари ва Ҳайъат аъзоларига сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Ҳарбий қисм ўқув марказида Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистон терма жамоалари Бош ҳакамлари ва Ҳайъат аъзоларига сертификатлар топширилди.

Мазкур мусобақада бош ҳакамлик вазифаси Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, полковник Зафар Базарбаевга юклатилди. Тадбирда мусобақани шаффофлик билан баҳолаш ва одилона қарорлар қабул қилиш ҳакамларнинг асосий вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланди.

Иштирокчиларга хавфсизлик қоидалари яна бир бор тушунтирилиб, ўқув нуқталари билан таништирилди.

Ўқув нуқталаридаги барча ҳаракатли жараёнларнинг мусобақа талабларига мос ҳолда бўлиши Ҳакамлар ва терма жамоалар масъул вакиллари билан биргаликда келишиб олинди. Жамоалар мусобақа низомига  кўра беллашув давомида ҳаракатланадиган  “NEXIA-3” русумли автомобилларни қабул қилиб олишди.

Бевосита майдоннинг ўзида автоуловлар жамоаларга бириктирилди, иштирокчилар машиналарнинг қулайликлари билан танишиш учун уларни  бошқариб ҳам кўришди.

Мусобақалар доирасидаги барча жараёнлар санитария-гигиена талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилмоқда.

ШАРҚИЙ ҲАРБИЙ ОКРУГ МАТБУОТ ХИЗМАТИ