Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Дўстлик ғалаба қозонди

×

 2020-08-20 16:21:35    185

PDF юклаш
Чоп этиш


Дўстлик ғалаба қозонди

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4798-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сух туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Таъкидлаш жойизки, туманда бўлаётган ўзгаришлардан нафақат Сухликлар, балки туман билан чегарадош бўлган қўшни Қирғизистон Республикаси овулларида истиқомат қилаётган фуқаролар ҳам самимий фикрларни билдиришмоқда. Бунга бугун икки қўшни Республика спортчилари иштирокида туманимизда ташкил этилган спорт мусобақаларида гувоҳ бўлдик.

         Фарғона вилояти ҳокимининг топшириғига асосан бугун туманнинг болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Фарғона вилояти Сух тумани ва Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Қадамжой тумани ёш спортчилари ўртасида спортнинг футбол, теннис ва шахмат турлари бўйича “Дўстлик” кубогини қўлга киритиш учун мусобақлар ўтказилди.

         Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган делегацияни Сух тумани томонидан нон ва туз билан кутиб олинди. Ўзаро меҳр ва оқибат туйғулари билан боланган учрашув айни шу рўҳда давом этди.  Мусобақаларанинг тантанали очилиш маросимида қўшни Қирғизистон Республикасидан Ҳайдаркон шаҳар мэри Астанкулов Байиш Қаҳрамонович, вилоят ҳокими ўринбосари Ж.М. Ҳатамов, Сух тумани ҳокими С. С. Сайидмусаев ва бошқа мутасаддий раҳбарлар иштирок этишди.

         Тадбирда сўз олганлар энг аввало, ўзбек-қирғиз дўстлиги, қўшничилик маданияти ва ики халқнинг ўзаро дўстона муносабати узоқ тарихдан сарчашма олишини таъкидлаб, бундай дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳамкорлик келажакда ўзининг мантиқий давомини топиши хусусида гапирдилар. –“Қўшничилик минг йилчилик” дейилади ўзбек халқ мақолида. Бизнинг дўстлигимиз ва рафоқатимизга дахолат қилиш ва унга рахна солишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Сух туманига мўҳтарам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан берилаётган эътибордан бутун қирғиз халқи ҳам хабардор. Бу албатта, бизнинг қувончимизга ҳам сабаб бўляпти. Чунки ён қўшнимиз  - Сух туманида бўлаётган ўзгаришлар келажаги буюк давлатнинг иқтидори ва буюк салоҳиятидан нишона. Биз Сух тумани аҳолисига бундай эътиборда бўлганликлари учун фақат ҳавас қиламиз”, - деди тадбир давомида Б. Астанакулов.

         Тадбир давомида икки давлат мадҳияси янгради ва спортчиларни беллашувлар сари чорлади. Айтиш мумкинки, ташкил этилган мусобақаларда Дўстлик ғалаба қозонди. Футбол мусобақалари дурранг ҳисоб билан якунланган бўлсада, теннис бўйича қирғизистон спортчилари ва шахматда ЎЗбекистонлик спорчилар ғолибликни қўлга киритишди. Мусобақа охирида ғолибликни қўлга киритган спортчилар ва энг фаолл бўлган иштирокчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ва қиматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Бундай дўстлик тадбирларини мунтазам ташкил этиш ва ўзаро дўстона муносабатни янада мустаҳкамлаш бўйича келишиб олинди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати