Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Мурожаатлар эътибор марказида

×

 2020-08-18 17:13:53    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Мурожаатлар эътибор марказида

         Таъкидлаш лозимки, коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, карантин чекловлари жорий этилган бир паллада Сух тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туман маҳаллаларига ташриф буюриб, бевосита ҳар бир мурожаатчи билан учрашиб, муаммо ва камчиликларини жойида ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳолининг ҳақли равишдаги розилигига сабаб бўлмоқда.

         Тан олиш керак, аҳоли томонидан тушаётган мурожаатларнинг аксарият қисмини моддий ёрдам масалалари ва оилавий шароитлар ташкил этади. Чунки Сухлик ёшлар ҳар йили ишлаш учун яқин хориждаги давлатларга, айниқса, Россия Федерациясига бориб келишарди. Бу йили бунинг имкони бўлмади. Президентимизнинг эътибори туфайли “темир дафтар” тартиби орқали кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳам қисман бўлсада, мавжуд муаммоларни ечилишига омил бўлаётир. Лекин, ечимини кутаётган муаммолар ҳали талайгина. Уларни бартараф этиш раҳбарлардан катта масъулият талаб этади.

         Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар Дилором Нозирова ва Ҳикоятхон Сифатовалардан ҳам оилавий шароитлари оғирлиги боис, моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаат келиб тушган. Туман ҳокими С. Сайидмусаев бевосита маҳаллага ташриф буюриб, фуқаролар билан учрашди ва ҳақиқий ҳолат билан танишди. –“Бизга тушган мурожаатнинг биронтаси эътиборсиз қолмайди. Чунки фуқаро шароит танглигидан, ишсизликдан, имконияти чекланганидан мурожаат қилади. Имконият топиб, ҳар бир фуқаронинг мурожаатини ижобий ҳал этиш бизнинг вазифамиз”, - деди туман ҳокими учрашув чоғида. Шунигнгдек, ушбу маҳаллада яшовчи Дилбар Ҳамромуродованинг мурожаати ҳам туман ҳокими кўмагида жойида ҳал этиб берилди.

         Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодур Сафоевнинг сўзларигакўра, маҳалла аҳлининг муаммоларини ҳал этилишида туман ҳокими ҳар доим амалий ёрдам беради ва бу албатта, халқ манфаати ҳар нарсадан устун эканлигидан далолат беради. –“Мен маҳалла аҳли номидан берилаётган эътибор ва амалий кўмак учун туман ҳокимига самимий миннатдорчилик билдираман”,- дейди маҳалла раиси. Айтиш мумкинки, аҳолини қийнётган муаммо ва камчиликлар асосли равишда ўрганилиб, босқичма босқич ўз ечимини топаётгани фуқароларнинг ҳар бир мурожаати раҳбарларнинг доимий эътиборида эканлигидан далолатдир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати