Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Чашма маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

×

 2020-08-18 16:57:49    209

PDF юклаш
Чоп этиш


Чашма маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

         Айтиш лозим, туманимизда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган 4798-сонли "2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини ижроси юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Асли Президентимиз эътибори асосида ободонлаштириш ишлари туманимиз ҳудудида бундан икки ой олдин бошланган. Бошланган эзгу ишлар бугун ўзининг мантиқий давомини топаётир.

         Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган эзгу ишларга жавобан халқимиз қалбида мамнуният ва шукроналик туйғулари пайдо бўлиб, ҳар биримизни юксалиш сари етакламоқда. Чунки Президент имзоси билан алоҳида туман учун бундай қарор аслида қабул қилинмаган ва Сух халқи учун бу қарор дарҳақиқат, тарихий саналади.

         Чашма маҳалласида ўтган шу қисқа икки ой мобайнида электр энергияси, аҳолини ичимлик ва суғориш суви билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича арзирли ишлар амалга оширилди. Куни кеча бизга Чашма маҳалласида яшовчи Шўҳратжон Болтаев телефон орқали қўнғироқ қилиб, қилинган барча эзгу амаллар ва ғамхўрликлар учун  ўз миннатдорчилигини билдирди. Албатта, туманда яшайдиган ҳар бир фуқаро кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларга нисбатан доимо шукур қилиши ва хайирхоҳ бўлиши лозим. Зеро шукроналик ва хайрихоҳлик тараққиёт ва фаровонликнинг муҳим омилидир.

         Чашма маҳалласи ҳудудида кўп қаватли турар-жой бинолари қурилмоқда. Янги замонавий турар жоларни бунёд этилишида туман қурувчилари меҳнат қилишаётир. Янги 24 хонадондан иборат кўп қаватли замонавий бинонинг қурилиши туманимизнинг "Бинокори моҳир" фирмасининг зиммасига юклатилган. –“Мақсадимиз халқимизга арзон ва сифатли уйлар қуриб беришдан иборат”,-дейди фирма раҳбари Абдувоҳид Жумаев.

         Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туманимиз секторлари раҳбарлари қурувчилар билан учрашиб, бунёдкорлик ишларини янада  жадаллаштириш ҳамда қурилиш материалларини етказилишида кўмак бериш бўйича ўз тавсияларини берди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Чашма маҳалласида кўчаларни бетонли қоплама билан қоплаш ишлари олиб борилмоқда ва бу ишлар жараёни билан ҳам туман ҳокими яқиндан танишди. Эътиборлиси шундаки, бажарилаётган барча ишларда Сухлик ёшлар бевосита иштирок этиб, туман ободлиги ва ривожланишига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшмоқда.

         Ободонлаштириш ишлари баробарида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш ишлари ҳам давом этмоқда. Туман ҳокими бошқа мутасаддий раҳбарлар билан Чашма воқеаларида бошпанасиз қолган Бекназаровлар хонадонига ташриф буюриб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этди. Хабарингиз бор, Чашма воқеаларидан сўнг туман ҳокимининг бевосита ташаббуси билан Бекназаровлар оиласи вақтинчалик яшаш манзили билан таъминланган.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати