Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳушёр ҳудудидаги муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда

×

 2020-08-18 16:42:54    219

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳушёр ҳудудидаги муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда

         Бугунги кунда туманимизда ободончилик ва бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Чашмадан Ҳушёргача ва Ровондан Ғазновгача бўлган ҳудудда Республикамиз ҳукумати ва бевосита Президентимиз эътибори туфайли ободонлаштириш ишлари кенг қулоч ёйган.

         Барча сай-ҳаракат ва интилишлар энг аввало, мавжуд камчилик ва қийинчиликларни бартараф этишга қаратилган. Барчамизга маълумки, туманимизнинг аксарият ҳудудларида аҳоли ичимлик ва суғориш учун фойдаланадиган сув таъминотидаги камчиликлардан азият чекишмоқда. Бу айниқса, Ҳушёр ҳудудида истиқомат қиладиган аҳоли учун кечаги ёки бугунги кундаги муаммо эмас. Бизга етган маълумотларга кўра, бугунги кунда ушбу ҳудудда сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда. Барча махсус кучлар ва техникалар ҳозирда Ҳушёр ҳудудига сафарбар этилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳудуд аҳолисининг сув таъминотига бўлган эҳтиёжи қондирилса, ўзидан ўзи кўпгина муаммо ва камчликлар ҳам барҳам топади.

         Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев секторлар раҳбарлари билан биргаликда ушбу соҳа мутахассислари билан учрашиб, амалга оширилаётган барча ишлар самарали бўлишлиги ва сув таъминоти билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал этиш сифатли амалга оширилиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. -"Бу ҳудуд аҳолиси бизнинг фаолиятимиздан миннатдор бўлиши керак. Сифатли бажарилган ишда унум ва барака бўлади", - деди туман ҳокими учрашув чоғида. Ҳушёрнинг Себзор маҳалласига пластик қувурлар орқали оби ҳаёт кириб келаётир.

         Бугунги кунда маҳалланинг сел йўлини таъмирлаш ишлари ҳам жаддаллик билан давом этмоқда. Бу мақсадга махсус техникалар сафарбар этилган. Туман ҳокими ташрифи давомида маҳаллий аҳоли билан ҳам учрашди. Учрашув давомида аҳолини қийнаётган муаммо ва камчликлар ўрганилди. Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва дори-дармонлар, шунингдек, субсидиялар асосида иссиқхоналар етказиб берилди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати