Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 197 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух туманида ақлий ва руҳий ривожланишида нуқсони бор болалар учун давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилади

×

 2020-08-15 18:19:38    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух туманида ақлий ва руҳий ривожланишида нуқсони бор болалар учун давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилади

         Аввал хабар берганимиздек, туманимизда кеча иккита–Сариканда ва Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Бу албатта, Президентимиз томонидан баркамол авлод таълим-тарбиясига берилган ўлкан имкониятлардан саналади. Эндиликда туманимизда фаолият олиб бораётган нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотларнинг сони яна иккитага кўпайди. Янги очилган “Бахтли болажон” ва “Зулфира” мактабгача таълим муассасаларида 25 тадан, 50 нафар болажонлар тарбия олишади.      

         Сух туман МТТдан бизга тақдим этилган маълумотга кўра, Сух туманида бугунги кунда 23 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 6 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти  фаолият юритиб келмоқда. Таъкидлаганимиздек, энди оилавий муассасалар сони иккитага кўпайиб, 8 тага етди.

         “Туманда жами мактабгача таълим ёшидаги тарбияланувчилар сони (3-7 ёшли) 7031 нафарни ташкил этган бўлиб, бугунги кунда 2370 нафар (33,7%)  давлат мактабгача таълим ташкилотига, 130 нафар (1,8%)  оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган”- дейилади бизга тақдим этилган маълумотда.

         2020 йилнинг 3-чорагида 10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 та қисқа муддатли гуруҳ, 7 та бир йиллик бепул мажбурий таълим гуруҳлар ҳамда мавжуд гуруҳларни тўлдириш натижасида  қўшимча 1090 нафар  нафар мактабгача таълим ёшидаги тарбияланувчиларни таълим ташкилотларига  қамраб олиш ҳамда ва 88 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

         2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурининг 3-бандига асосан туманда 180 ўринга мўлжалланган қўшма типдаги (4 та гуруҳ умумий типдаги (120 ўрин) ва 4 та гуруҳ ақлий ва руҳий ривожланишида нуқсони бор болалар учун (60 ўрин) мўлжалланган) давлат мактабгача таълим ташкилоти, 10 та оилавий шаклдаги мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш, 11 та мактабгача таълим ташкилотининг бўш турган хоналарини таъмирлаш орқали қўшимча гуруҳлар очиб, туманда мактабгача таълим тизимига жорий йил якунларига кўра болаларни қамраб олиш кўрсаткичини 37,4 фоиздан
53 фоизга етказиш, жорий йилда “Шарқобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 14-сон мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш, 2021 йилда “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги давлат мактабгача таълим ташкилотини қуриб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати