Сух туманида оилавий мактабгача таълим ташкилотларининг сони яна иккитага кўпайди
2020-08-14 19:33:01 149
Сух туманида оилавий мактабгача таълим ташкилотларининг сони яна иккитага кўпайди
Болалар бизнинг келажагимиз. Шунинг учун, баркамол авлод таълим-тарбиясига бизнинг Республикамизда алоҳида эътибор қаратилган. Мактабгача таълимга тизимига бўлган бугунги эътибор давлат сиёсатига кўртарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Буни юртимизнинг чекка ва олис ҳудудларида ҳам кўриш ва ҳис қилиш мумкин. Биргина Сух туманида ўтган 2019 йилда 5 та мактабгача таълим муассасаси қуриб, фойдаланишга топширилиши ҳам берилаётган эътиборнинг ёрқин натижасидир. Шунингдек, туманда оилавий нодавлат мактагача таълим ташкилотларининг сони ҳам ортиб бормоқда. Бугун туманимизда уларнинг сони яна иккитага купайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-апрелдаги "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3651-cонли қарори ижросини таьминлаш ҳамда мактабгача таълим ёшидаги болажонларни таълим ташкилотларига кенг қамраб олиш мақсадида тумандаги бугун Сариканда ва Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди.
Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган “Бахтли болажон” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Муассасанинг ташкил этилишида якка тартибдаги тадбиркор Шоҳиджон Муҳридиновнинг ҳиссаси чексиз. Карантин чекловларига риоя этган ҳолда маҳаллада туман ҳокими С. Сайидмусаев, туман секторлар раҳбарлари ҳамда маҳалла нуронийлари иштирокида муассасанинг топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этиб сўз олганлар энг аввало, Президентимиз томонидан мактабгача таълим тизимига берилаётган ғамхўрликлар, мавжуд тумангача таълим ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган эътибор ҳақида гапириб, кўрсатилган эътиборга жавобан баркамол авлод таълим-тарбиясида самарали фаолият олиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Янги очилган мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар болажонлар тарбия олишади.
-“Ўтган йили бизнинг маҳалламизда янги замонавий давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Президентимизнинг эътибори ва маҳаллада мактабгача таълим ташкилотига бўлган талабга нисбатан бугун маҳалламизда яна битта оилавий мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилди. Биз бундан жуда мамнунмиз”-дейди Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Исожон Кабиров. “Зулфира” номли оилавий мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида туман ҳокими ва бошқа мутасаддий раҳбарлар иштирок этишди.
Янги очилган муассасада болажонлар учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилган. Якка тартибдаги тадбиркор Ҳамида Султонованинг маълумотига кўра, бу муассасада ҳам 25 нафар болажонлар тарбия олишади. Очилиш маросимида бахтли болалик, мутақилликни тараннум этувчи кўй-қўшиқлар янграб болажонларни даврага чорлади. Ширин сўз ва ўзига хос шеърлар билан болажонлар Президентимизга самимий миннатдорчилик билдиришди. Туман ҳокими томонидан тадбиркор ва болажонларга эсдалик ва қиматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати