Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сўхдаги муаммолар ўз ечимини топмоқда

×

 2020-08-13 18:41:12    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхдаги муаммолар ўз ечимини топмоқда

  Юртимизнинг жаннатмонанд масканларидан бири Сўх тумани бугун тараққиётнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Барча нигоҳ ва эътибор бу гўшага қадалган. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 августда қабул қилинган  “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар бошланиб кетди.

 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари туманда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Сўх туманида кенг қамровли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари қизғин. Айниқса, аҳолини қийнаётган муаммолар – электр энергияси, табиий газ таъминотидаги камчиликлар, аҳоли бандлиги, ичимлик ва суғориш суви, йўл қурилиши ва таъмирлашга доир масалалар босқичма-босқич ҳал этилаётир.

Хусусан, туманда ҳар бир қарич ер олтинга тенг бўлиб, ундан самарали фойдаланиш муҳим вазифа саналади. Шу боис ҳудуддаги бўш турган, қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш, ушбу ҳудудларда суғориш тизимини йўлга қўйиш, бу орқали аҳолини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган Қайроқ массивида 1 500 гектарга яқин ер майдони мавжуд бўлиб, ушбу ҳудудга Сўх дарёсидан оби ҳаёт олиб келиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.Мазкур ишларга давлатимиз томонидан салкам 95 миллиард сўм маблағ ажратилган.

         Республика ишчи гуруҳи икки кўтармали насос қурилиши билан танишиб, жараённи жадаллаштириш борасида кўрсатмалар беришди. Режага кўра, насос қурилиши ишлари 2021 йилнинг март ойида, аниқроғи Наврўз байрамига охирига етказилиши кўзда тутилган.   

         “Сариканда” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган икки ой давомида йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилди. Маҳалланинг Ҳайдаробод гузаридаги барча кўчалар тўлиқ бетон қопламасига ўтказилди. Йўлларни қурилиш-таъмирлаш ишларига 105 нафар мутахассис ва 34 та техника ва машиналар жалб этилди.

-Биз барча Президентимизга самимий миннатдорчилик билдирамиз. Чунки қисқа муддат ичида чанг ва лой кўчаларимиз ўрнини янги замонавий, бетонли қопламали йўллар эгаллади. Берилган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнунмиз. Эндиликда барча маҳалла аҳли, бутун туман бир тану бир жон бўлиб, Президентимиз томонидан қабул қилинган тарихий қарорни бажарилишида астойдил ҳаракат қиламиз-, деди маҳаллада яшовчи Аҳроржон Қурбонов Бош вазир билан учрашувда.

Ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугун Сўхда одамларнинг дунёқараши ва турмуш тарзи ҳам ўзгармоқда. Айниқса, тумандаги электр-энергияси билан боғлиқ бўлган муаммо ва камчиликлар ҳал этилиб, аҳолининг розилигига сабаб бўлмоқда.

Туманда яна битта электр-энергияси етказиб берувчи янги подстанция бугун фойдаланишга топширилди. Тақдимот маросимида қатнашган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан туман миқёсида асрга татигулик ишлар олиб борилаётгани, биргина электр-энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида ажратилган миллиардлаб маблағлар ҳақида гапириб, ҳудуд аҳлини ушбу шодиёна билан табриклади. Янги подстанциянинг фойдаланишга топширилиши билан қўшимча 16 000 кВА қувват яратилиб, 15  мингдан зиёд истеъмолчиларнинг электр-энергияси таъминоти яхшиланди.

         2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастурига туман марказида Ровон шаҳар бош режасига мувофиқ ҳар бири 30 хонадонли 7 та 5 қаватли уй-жойлар қуриб, фойдаланишга топширилиши ҳам киритилган. Ишчи гуруҳ аъзолари янги қурилаётган кўп қаватли хондонларнинг лойиҳаси билан танишиб,  бу борадаги амалий ишларни янада жадаллаштириш, белгиланган муддатдан авваалроқ сифатли қуриб, фойдаланишга тпошириш юзасидан зарарурий кўрсатмалар берди.

         Шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон чегара ҳудудидаги мавжуд вазият, бу ерда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар берди.

         Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати