Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Кўрсатилган беғараз ёрдам Шерзодбекка янги ҳаёт бағишлади

×

 2020-08-08 17:51:31    217

PDF юклаш
Чоп этиш


Кўрсатилган беғараз ёрдам Шерзодбекка янги ҳаёт бағишлади

         2020 йил 6 август куни Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи Ш. Б. Қўчқоров номидан Сух тумани ҳокими С. С. Сайидмусаевга миннатдорчилик мактуби келиб тушган. Унда жумладан, шундай ёзилган: “Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази Сизга Сух тумани Янгиариқ қишлоғи, Тошқура кўчаси 38-уйда яшовчи 2007 йилда “Туғма юрак нуқсони” ташхиси билан туғилган ва диспансер назоратида турган бемор бола Муллоҳасанов Шерзодбекнинг оператив даволанишида ва саломатлигини тиклашда кўрсатган беғараз ёрдамингиз учун миннатдорчилик билдиради...”

         Маълумот ўрнида: Муллоҳасанов Шерзодбек Шуҳратжонович 25 июль 2007 йили туғилган. Фақатгина жарроҳлик амалиёти Шерзодбекни нормал ҳаётга қайтариши мумкин эди. Лекин жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун кўп миқдордаги маблағ лозим эди. Вилоят ҳокими Ш. М. Ғаниев ва бевосита Сух тумани ҳокими С. С. Сайидмусаевларнинг кўрсатган беғараз ёрдамлари туфайли Шерзодбек операция қилинди ва айни дамда Фарғона вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанмоқда. Операция учун зарур бўлган салкам 55 миллион сўм маблағ вилоят (40 миллион сўм) ва туман ҳокимлиги (11 миллион 400 мингг сўм) томонидан ўтказиб берилди. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, Муллоҳасанов Шерзодбек Фарғона вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиохирургия бўлимида 2020 йил 3 август куни “юрак туғма нуқсони қоринчалар аро девор дефекти билан сунъий қон айланиш шароитида қоринчалар аро девор дефектининг пластикаси” бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Айни дамда беморнинг аҳволи яхши.

         “...Сизнинг беғараз ёрдамингиз Муллоҳасановлар оиласига чексиз шодлик ва қувонч келтирди. Шунингдек, бемор бола Ш. Муллоҳасановнинг келажакда жамиятимизнинг тўлақонли фаол фуқароси бўлиб етишишга катта ҳисса қўшдингиз”, - дейилади миннатдорчилик мактуби охирида.

         Дарҳақиқат, вақтида етказилган беғараз ёрдам ва кўрсатилган чексиз эътибор бир нафар Сух фарзандига янги ҳаёт бағишлади. Сух тумани аҳолиси номидан Шерзодбекни нормал ҳаётга қайтариши учун кўрсатилган беғараз ёрдамлари учун вилоят ҳокими Ш. М. Ғаниевга ва Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг барча шифкорларига чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Халқимиз саломатлиги йўлида амалга оширилаётган фидокорлигингиз таҳсинга лойиқ.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати