Кам таъминланган оилаларга мурувват ёрдами
2020-08-08 16:59:20 162
Кам таъминланган оилаларга мурувват ёрдами
Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мўҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимизнинг бевосита кўрсатмалари асосида Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Сух туманида ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида, шунингдек, саховатпеша тадбиркорлар, сахий инсонлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, айниқса, эътироф этишга арзигулик.
-“Вилоятимиз ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниевнинг туманимизга юборилган мурувват ёрдаами - озиқ овқат маҳсулотлари тўплами Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинига ҳам етиб келди. Ушбу олти хил озиқ-овқат маҳсулотларини шаффофлик ва адолат юзасидан тарқатиб бериш мақсадида мен ўзим туман Кенгаши депутати сифатида, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Парвиз Эназаров, С.Тошев, маҳалла имом-хатиби С.Тожибоев ва маҳалла оқсоқоли А. Ҳакимовлар иштирокида маҳалламизда янги қуриб фойдаланишга топширилган театр биносида эҳтиёжманд ва камбағал қатламдаги аҳоли вакилларига тарқатиб бердик”, -дейди маҳалла раиси Субҳонали Нишонов.
Албатта, ҳудудда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича адолат ҳукмронлик қилса, миш-мишларга асло асос ва жой қолмайди. Кам таъминланган оилалар “Саховат ва кўмак” доирасида берилган мурувват ёрдамини олиб шукроналик билдириб, дуои фотиҳалар қилишди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати