Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фуқаролар мурожаати - эътиборда

×

 2020-08-04 19:13:25    158

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаролар мурожаати - эътиборда

         Коронавирус пандемияси даврида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш амалиёти туманимизда бевосита туман ҳокими иштирокида олиб борилаётгани ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмаётганидан дарак беради. Туман ҳокими номига Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Додомирзо Нишонов номидан яшаётган уйини таъмирлаш масаласида мурожаат келиб тушган.

         Маълумот ўрнида: ушбу оиалада 6 нафар яшайди ва оила бошлиғи табиийки, ишсиз мақомида. Лекин маҳалла фуқаролар йиғини томонидан хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари, ун ва ёғ етказиб берилади. Яқинда миллий гвардия ходимлари томонидан фуқаро яшаётган уйнинг том қисми шиферлаб берилган. Шунингдек, ушбу оилага субсидия асосида иссиқхона ҳам тақдим этилган.

         Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Зангат маҳалласига ташриф буюриб, бевосита маҳалла раиси ва депутати билан биргаликда карантин чекловлари ва тартибига амал қилган ҳолда маҳалла аҳли ва бевосита мурожаат қилган фуқаро билан учрашди. Хонадон кўздан кечирилганда, ҳақиқатан ҳам иссиқхона берилгани ва миллий гвардия ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги маълум бўлди.

         -“Таъмирлаш ишларини охирига етказиш учун менга гипсокартон лозим. Гипсокартон олишимда менга амалий ёрдам берсангиз. Тўрт нафар болам бор. Шароитим оғир, иш жойим йўқ”,- дея хонадон соҳиби туман ҳокимига юзланди. Ўзаро сўҳбат давомида таъмирланадиган жой ўлчаб олинди ва керакли қурилиш материали туман ҳокими кўмагида олиб бериладиган бўлди.

         Учрашув чоғида маҳалла фуқаролари Авазжон Мамажонов, Нодиржон Салоев, Мадамин Эсанов, Олимжон Жавлонов, Домулложон Ҳасанов, Каримжон Зокировлар ҳам туман ҳокимига тадбиркорликни ривожлантириш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган майдондан ер ажратиб бериш, маҳаллада дорихона бунёд этиш, маҳалладаги электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, “Боғистон” кўчасида яшайдиган аҳолига эътиборлироқ бўлиш каби мурожаатлар бўлди.

         Туман ҳокими томонидан маҳаллада давлат хусусий-шерикчилик асосида маҳалла маъмурий биноси ва гузар қурилиши, енгил конструкцияли сартарошхона, қассобхона, пойафзал таъмирлаш устахонаси ва бошқа аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этиш таклифи ўртага ташланди. Шунигдек, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида берилган моддий ёрдам ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди.

         -“Биз иш жойи яратаман, маҳалладошларимни ишга жалб қиламан ва шу тариқа тадбиркорликнинг ривожига ўз ҳисамни қўшаман деган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам берамиз. Енгил конструкцияли шохобчалар ҳам туман ҳокими қарори асосида вақтинчалик фойдаланишга берилади, берилган имкониятлардан самарали фойдаланиш керак. Маҳалла ободончилигига ҳам бефарқ бўлмайлик”, - деди туман ҳокими учрашув давомида маҳалла аҳлига.

         Айтиш мумкин, бугун ҳар бир мурожаат коронавирус пандемияси даврида ҳам эътиборсиз қолмаяпти. Чунки мурожаат – фуқаро мурожаати. Фуқаро бутун бир халқнинг бир бўлаги. Лекин яна бир асосий нарсани унутмаслигимиз лозим – ҳар бир фуқаро бериладиган моддий ва бошқа турдаги кўмакларга берилмасдан, ўзи ҳам ҳаракат қилиши лозим. Боқимандаликка барҳам бериш – камбағалликни қисқартирилишига олиб келиши айни ҳақиқатдир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати