Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Саховатпеша ҳомийлар ҳиммати

×

 2020-08-04 16:00:13    174

PDF юклаш
Чоп этиш


Саховатпеша ҳомийлар ҳиммати

     “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бугун Республикамизнинг барча ҳудудларида хайр-саховат амаллари амалга орширилмоқда. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъбири билан айтадиган бўлсак - “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнидир”.

        -“Қурбон ҳайити арафасида ва байрам кунлари бизнинг маҳалламизда эҳтиёжманд оилаларга моддий-маънавий кўмаклар кўрсатилди. Бунда саховатпеша ҳомийларимизнинг алоҳида ўрни ва ҳиссалари бор. Албатта, халқимиз номидан мен раис ва депутат сифатида бундай саховатпешаларга миннатдорчилик билдираман”, - дейди Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов.

     Дарҳақиқат, туманимизнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг ижтимоий кўмакка мўҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш каби хайрли амаллар кенг қулоч ёйган. Валижон Тўйчиев ана шундай қўли очиқ тадбиркорлардан бири саналади. Қурбон ҳайити муносабати билан Валижон ҳомийлигида 40 нафар кам таъминланган фуқароларга ун, ёғ маҳсулоти ва озиқ-овқат маҳсулоти етказиб берилди. Тадбиркор Ҳабибулло Ёрматов ҳам ўз ҳисобидан 10 қоп ун маҳсулотини эҳсон қилгани эҳтиёжманд оилалар қувончига сабаб бўлди. Туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Фарҳоджон Абдувалиев томонидан ҳам эҳтиёжмандларга ун, буғдой ва ёғ маҳсулоти тарқатиб берилди.

     “Ўнг қўл қилган эҳсонни чап қўл билмаслиги керак” дейишади. Шунинг учун, шундай саховатпеша ҳомийлар ҳам борки, қилинган эҳсонлари миқдори ва ном-насабларини сир тутишади. Ҳазрати Али маҳалласида мана шундай саховатпешалар ҳам бор. Номини сир тутган тадбиркор ҳисобидан ҳайит кунлари 20 нафар Ҳазрати Али ва Мулгон маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд фуқароларга 20 та ун маҳсулоти етказиб берилди. Бугун ҳам яна бир номини сир тутган ҳомий ҳисобидан маҳалладаги 8 та кам таъминланган оилаларга ун маҳсулоти етказиб берилди. 

     Албатта, хайр-саховат қилиш, хаста қалбларга умид улашиш, ёстиққа михланган бемор-эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш, борингки, яхшилик қила олмаса яхши сўз билан шикаста қалбларга меҳр кўрсатиш мусулмон бандаси учун хайрли ва савоб амал саналади. Шунинг учун, ҳар бир инсон савоб ишни ҳар куни амалга ошириши лозим. Бу амаллар эса, таъбиир жойиз бўлса, унинг молига ва жонига барака ато этади.

                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати