Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Барча куч ва воситалар инфекция тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган

×

 2020-08-02 14:25:08    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Барча куч ва воситалар инфекция тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган

         2 август. Якшанба. Қурбон ҳайитининг иккинчи куни. Кўчалар сокин. Фақат тез тибий ёрдам хизмати машиналари ҳаракатини кўрамиз. Ҳар доимгидек, туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб аъзолари, блок-постларда фаолият олиб бораётган ички ишлар, прокуратура, миллий гвардия, СЭОМ, туман маданият бўлими ходимлари, Ёшлар Иттифоқи негизида ташкил этилган “Кўнгилли ёшлар” отряди, маҳалла посбонлари ва жамоатчилик асосида ишга жалб этилган фуқаролар ҳамкорликда иш олиб боришмоқда.     

         Туман ҳокимлигида ташкил этилган коронавирус тезкор штабида эрталабдан туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида белгиланган чора-тадбирлар юзасидан иш тақсимоти қилинди. Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари билан тумандаги ҳолат таҳлил қилинди. Тезкор шаб раиси ўринбосари Бобосодиқ Латиповнинг маълумотига кўра, бугун туманимизда 26 нафар беморликка гумон қилинган фуқаролар Ҳушёр юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. 714 нафар фуқароларни уй карантинига олинганлиги маълум бўлди. Тумандаги 5 та ҳудудуддаги ҚОП раҳбарларига карантиндаги фуқаролар рўйихатлари берилиб, умумий ва патронаж шифокорлари томонидан қаттиқ назоратга олинди.

         Туман марказий шифохонаси ва юқумли касалликлар шифохонасига 10 нафар мутахассисларни сафарбар этиш бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва дезинфекция ишлари учун зарур бўладиган воситаларни Сух туманига олиб келиниши бўйича вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бошлиғи номига туман ҳокими номидан хат юборилди.  

         Туманимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Биргина туман маданият бўлими томонидан овоз кучайтиргич аппаратлари орқали туманнинг 43 та ҳудудида бундай тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш йўлга қўйилган. Огоҳ бўлинг, ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини  асранг! Уйда қолинг ва карантин чекловларига қатъий риоя этинг, ҳурматли Сух аҳли!

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати