Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Одам савдосидан огоҳ бўлинг, қулликка тушиб қолманг!

×

 2020-07-29 19:14:28    339

PDF юклаш
Чоп этиш



Одам савдосидан огоҳ бўлинг, қулликка тушиб қолманг!

30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни 

  Одам савдоси – ўз номи билан қулликни ифода қиладиган мудҳиш жиноятлар сирасига киради. Энг ёмони, сўнгги йилларда бу жиноятдан жабрланганлар кўпайди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сон  Фармонига асосан одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизими янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрсида фармон қабул қилинди.

Фармонда асосан Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш соҳасида, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини олға суришда давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бўйича белгиланган вазифаларга мувофиқ:

Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ташкил қилинди

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш ҳамда халқаро майдонда давлатимиз имижини ошириш мақсадида фуқаролик жамияти вакиллари ва мазкур соҳадаги хорижий ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича иш олиб борилмоқда.

Инсоннинг нечоғлик қадри баланд ва улуғ мавжудот эканлиги маълум. У табиат бойликларидан лаззатланиши, соғ-саломат, кучли ва ақлли бўлиши учун, ўзини-ўзи асраб авайлаши, ҳимоя қилиши ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиши лозим. Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида хавфсизлигимизга ҳамда ижтимоий-маънавий барқарорлигимизга раҳна солувчи иллатлардан бири бўлган одам савдоси – бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланди. Зеро, Юртбошимиз И.Каримов таъкидлаганларидек, "Бизнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборат. Айнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади".

Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 24-моддасида, "Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир", - деб эътироф этилган. Бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтирмоқда. Энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари муштарак. Яъни, енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда.

                   Б.Эназаров - Сўх туман адлия бўлими

                                      бош маслаҳатчиси