“Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳасининг ижроси амалда!
2020-07-29 18:49:49 236
“Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳасининг ижроси амалда!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлари ҳамда 2018 йил 19 июндаги 10372-хх-сонли мажлис баёни 114.2-бандининг “Ҳар бир ёшга бир гектар”лойиҳаси бўйича ишсиз юрган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги ҳар бир фермер хужалигига 1 нафар ёшни бириктириб, унга ғалладан бушаган ерларни бериш ва такрорий экин экишига кўмаклашиш топшириғи берилган.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Сух тумани ҳокимининг 24. 07. 2020 йил “Сўх туманида 2020 йилда ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экинлар экиш учун ишсиз ёшларга вақтинча бириктириб бериш тўғрисида”ги № 101 - Ф сонли фармойиши ҳам қабул қилинган. Бугун туман сектор раҳбарлари бошчилигида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сўх тумани Кенгаши, аҳоли бандликга кўмамлашиш маркази ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамкорлигида 2 сектор ҳудудида жойлашган “Сўх” ширкат хужалиги ҳисобида бўлган ер майдонлари Истиқлол, Навобод, Ровон, Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 30 нафар ишсиз ёшларга 10-15 сотихдан жами 4 гектар серҳосил ва унумдор ер майдонлари ажаратиб берилди.
-“Туманнинг фақат 2-сектори худудидан бугунги кунга қадар жами 46 нафар ёшларга ер ажратиб берилди ва уларга амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда”,-дейди туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Ф. Абдувалиев.
-“Мен ижтимоий тармоқлар ҳамда телевидение орқали ёшларга берилаётган эътибордан доимий хабардор бўлиб тураман. Мисол учун, вилоятимиз ҳокими Шўҳрат Мадаминович Ғаниев вилоятимизнинг шаҳар-туманларида бўлиб, ёшларга бевосита ўзлари ғалладан бўшаган ерларни тарқатиб, маслаҳатлар ҳам беришмоқда. Бундан албатта, миннатдор бўлиш керак. Мана бугун Сух тумани ёшлари бандлигини таъминлаш мақсадида ширкат хўжалиги ҳудудига туманимиз ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусеав бошқа секторлар раҳбарлари билан келиб, бизга ер тақсимлаб беришмоқда. Бундай эътиборга нисбатан биз ёшлар ҳам сидқидилдан меҳнат қилиб, ўзимиз ва халқимиз дастурхонини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришимиз керак”,-дейишди бир овоздан бугун ерга эгалик қилган ёшлардан Дилшод Бобосаидов ва Аёсиддин Аёсовлар.
Туман ҳокими С. Сайидмусаев бевосита ёшлар билан учрашиб, энг аввало ердан самарали ва унумлии фойдаланиш лозимлигини таъкидлаб, ажратиб берилган экин майдонларига асосан сабзавот экинлари экишни тавсия этди. Туман ҳокими тавсияси билан Сухлик ёшлар сабзи, шолғом, турб экишадиган бўлишди.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгаш раиси Исожон Мастоновнинг маълумотига кўра, 1-сектор таркибига кирувчи Тул ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан 2019-2020 ўқув йилида Сўх агросаноат касб-ҳунар коллежининг 50 нафар битирувчиларига “Озод” ширкат хужалигидан ижара шартномаси асосида 50 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиб берилди. Бугунги холатга жами 96 нафар ёшларимизни ер бериш орқали бандлиги таъминланишига эришилди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати