Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Бобур Мирзо ва Санги ойина ҳақида биласизми?

×

 2020-07-28 18:18:27    411

PDF юклаш
Чоп этиш


Бобур Мирзо ва Санги ойина ҳақида биласизми?

         Юртимизнинг таърихи ҳақида ёзилган китобларнинг аксариятида Фарғонанинг олис Сўх тумани билан боғлиқ маълумотлар кўп учрайди. Дархақиқат, барчамизга таърихдан маълумки илк одамлар манзилгоҳларидан бири Селенғур ғори мазкур ҳудудда жойлшган бўлиб, таърихда “Фергантроп” яъни Фарғона одами номи билан машҳурдир.  Сўхликлар орасида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур билан боғлиқ ривоятлар кўплаб топилади. Зеро, буюк саркарда, шоҳ ва шоир Мирзо Бобур  ушбу жаннатмакон гўшада  бир муддат яшаб, умргузаронлик қилган. Ҳиндистонда 1526-1858 йилларда «Буюк муғуллар империяси» номи билан ҳукмронлик қилган Бобурийлар давлати ва Ўрта Осиёда 1709-1876 йиллар давомида ҳукм сўрган Қўқон хонлигини ташкил топишида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан боғлиқ бир неча маълумотлар мавжуд. Қизиғи шундаки, бу маълумотлар ўз даврининг таърихчилари томонидан чуқур ўрганилган бўлиб, унга маълум маънода таърихий факт сифатида қаралган. Бундай маълумотлардан биттаси «Санги ойина»-га тааллуқли бўлган маълумотлардир.

            Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Сўх воҳасининг Ҳўшьёр қишлоғида бир йилча яшаганини маълум қилган. Таърихшинос олимларнинг айтишларича, Бобур Мирзо Сўх ҳамда унинг Ҳўшьёр қишлоқидан бир юзу элликдан ортиқ бақувват ва баҳодир йигитларни ўзи билан олиб кетган ва улар Бобурнинг Афғонистон, сўнгра Ҳиндистонни забт этишида ўлкан жасорат кўрсатган. Ҳиндистонни қўлга олгач, Бобур Мирзо Сўхлик азаматларни кўрсатган фидойиликлари учун қимматбаҳо совғалар билан сийлайди. Бу ҳақда «Бобурнома»-да шундай ёзилган: «Андижондин ва бевилоят ва беватан юрган ерларимиз ва Сўх ва Ҳўшьёрдин келганларга чакманлар ва кумуш хилъатлар ва олтиндин ва кумушдин, рахтдин, жинсдин инъомалр бўлди…»:

      Туманнинг Тул қишлоғидаги Сурати тоғида сирли Оина тоши мавжуд бўлиб, маҳаллий аҳоли бу тошни «Санги ойина» деб атайдилар. Ўрта асрларда Ойина тош ўғрилар томонидан ёқиб юборилган. Ҳозир ойина тоши мармартошга ўхшаб қолган ва унда атроф хира намоён бўлади. Бобур Мирзо ҳам Сурати тоғига келиб, ушбу Сирли ойина тошини ўз кўзи билан кўрган ва бу борада ўзининг «Бобурнома» асарида тўхталиб ўтган: «Исфаранинг бир шаръисида жануб, сори пушталарнинг орасида бир парча тош тушубдур. «Санги ойина» дерлар, узунлиғи тахминан ун қари бўлғай, баландлиғи баъзи ери киши бўйи, пастлиғи, баъзи ери кишининг белича бўлғай, ойинадек ҳар нима мунъакис бўлур…».

            Шуни айтиш жойизки, Бобурнинг Сўхдаги ҳаёти ҳақида, сўхлик таърихшинос ва адабиётшинос олимлар томонидан тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Зеро, Бобур Мирзонинг Сўхда кечирган ҳаёти борасида, Сўхликлар орасида, авлоддан авлодга ўтиб келаётган турли хил ривоятлар мавжуд.

            Ривоятларга кўра, Темурийлар давлатининг барҳам топишидан кўп қайғуриб, тушкунликка тушган Бобур бир куни хайрли бир туш кўради. Унинг тушига буюк пирлардан бири кириб: «Бобур Мирзо, Сиз сира қайғурманг, илкингиздан кетган салтанат яна ўзингизга қайтгусидир. Адолат ҳамиша ғалаба қилур. Сўзларимга инонмасангиз Сурати тоғига боринг. Санги ойина деб аталмиш сирли тош бор. Унда ҳар нима мунъакис бўлур. Агар у тошга назар солсангиз, унда келажагингиз башорат булғусидур», — деб яна ғоиб бўлади.

            Шу боис, Бобур Мирзо тонг саҳарда туриб, ўз мулозимлари билан Сурати тоғи томон йўл олади. Суратининг мафтункор табиати, тоғлар бағридан қайнаб чиқаётган зилол сувлари Бобурни ўзига ром этади. Шул сабаб, Бобур Мирзо бу гўзал мавзеда ҳам бир неча ой яшаб, сўнгра Афғонистон томон юриш бошлайди. Маҳаллий аҳолининг, кекса отахон, таърихчиларнинг айтишларича, Санги оинанинг кўп хосияти ва мўъжизавий хусусиятлари бор. Ушбу афсонавий тошнинг сирларидан бири шу эканки, бемор киши тошга келиб сўйкалса, дарддан фориғ бўлар экан. Ҳатто ҳайвонларнинг ҳам бирон жойига шикаст етса, шу тошга келиб, тузалишар экан. Шунинг учун ҳам Сўхликлар уни «сирли тош» деб ҳам аташган.

            Санги оина ҳали ҳанўзгача Бобур Мирзо таъриф берган жойда турибди. Бироқ, уни яқин йиллар ичида камдан-кам кишилар бориб кўрган холос.

                   Сух тумани ҳокимлиги  Ахборот хизмати