Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатилди

×

 2020-07-24 18:18:58    165

PDF юклаш
Чоп этиш


“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатилди

         Коронавирус пандемияси даврида ушбу касалликни туманимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, аҳоли ўртасида жорий этилган карантин чекловлари ва тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

         -“Мен туман маданият бўлимида фаолият олиб бораман. Бугун коронавирус пандемияси даврида ҳар бир фуқаро ўзини, оила аъзолари саломатлигини асрашга ҳаракат қилиши лозим. Бизга ҳам бўлимимиз раҳбарияти томонидан ўзимиз яшайдиган ҳудудлар бириктирилган бўлиб, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, фуқароларни огоҳликка даъват этиш бўйича тарғибот ишларини олиб боряпмиз. Вазифамиз маҳаллаларда юриб, аҳолига сайёр радиостанциялар орқали тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат”,-дейди Сух туман маданият бўлими ходими, Тул маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи санъаткор Тўхтасин Азизов.

         Ҳа, айни синовли кунларни бошимиздан ўтказаётган паллада кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларида барча касб соҳиблари фаоллик билан иштирок этишаётир. Таъбир жойиз бўлса, биз халқимиз билан бирдамлик ва биргаликда коронавирус балосини енгамиз.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, коронавирус пандемияси даврида кам таъминланган, ижтимоий кўмакка мўҳтож, айни пайтда ишсиз бўлган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш амаллари кенг қулоч ёймоқда. Айниқса, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бажарилаётган амаллар эътирофга сазовор. Бу ишларда саховатпеша ҳомийлар айниқса фаол ҳаракат қилишмоқда десак, хато бўлмайди.

         Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Додосоил Орипов бугунги кунда саховатпеша тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган эзгу амаллардан жуда миннатдор. –“Коронавирус пандемияси даврида ҳам яхши одамлар ҳали бор эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Чунки маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддийлари ҳар доим бизнинг ҳолимиздан хабардор бўлиб туришади. Саховатпеша инсонлар томонидан қилинаётган моддий кўмаклар асосан кам таъминланган оилаларга тарқатилмоқда. Биз бундан жуда хурсанд ва миннтадормиз”,- дейди фуқаро биз билан сўҳбатда.

         Соҳибкор маҳалласида яшовчи фуқаро Нурали Жўраев тадбиркорлик билан шуғулланади. Бугун ушбу саховатпеша тадбиркор томонидан ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини, шунингдек, биринчи секторнинг бошқа маҳаллаларида яшовчи фуқароларга тарқатиб берилди. 15 та хонадонга ун ва ёғ маҳсулоти, шунингдек, 3 200 000 сўмлик тиббий ниқоблар берилди. Албатта, бундай синовли кунларда амалга оширилган ҳар бир иш савоб амаллардандир. Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак.     

         Тул маҳалласи, “Кўчаи Калон” кўчаси, 83-уйда яшовчи фуқаро Солижон Ориповнинг бошига бу синовли кунлар яна бир синовни солди. 13 июль куни бу хонадонда ёнғин содир бўлди. Маҳалла аҳли кўмаги ва мутасаддий идоралар ёрдами билан ёнғин баслоси бу оиладан дафъ бўлган бўлсада, ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп. Ёнган уйларни янгидан қуриш ва таъмирлаш лозим. Туман ҳокими С. Сайидмусаев уш куниёқ маҳаллага етиб келиб, оила аъзолари билан учрашди ва энг қувонарлиси, ёнғин пайтида оила аъзоларидан ҳеч ким зарар кўргани йўқ. Фақат беш нафар оила аъзоларининг паспортини янгилаш лозим. Чунки ёнғин пайтида 5 нафар оила аъзосининг фуқаролик паспортлари ёниб кетган. Бунда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ёрдам беришини таъкидлади ва барча ҳужжатлар расмийлаштириш учун бугун туман паспорт бўлимига топширилган.

         Бугун ҳам туман ҳокими С. Сайидмусаев, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича Сух туман ҳокими ўринбосари Бобосодиқ Латипов, туман маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Гулшан Ибрагимов ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари билан ушбу хонадонга ташриф буюришди. Маҳалла томонидан Ориповлар хонадонига 1 000 000 сўм пул маблағи ва кўрпа-тўшаклар етказиб берилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан оилага “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ун, ёғ, ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Ҳа, айни синовли кунларда биз бир-биримизга елкадош ва кўмакдош бўлишимиз даркор. Чунки куч бирлик ва бирдамликда – ана шу мезонларга таянган ҳолда биз барча синовларни енгамиз.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати