Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ғалладан бўшаган ерлар ёшлар ихтиёрига берилмоқда

×

 2020-07-22 09:15:18    214

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғалладан бўшаган ерлар ёшлар ихтиёрига берилмоқда

     «Ерни боқсанг, ер элни боқади” деган нақл бор халқимизда. Зотан, ернинг ҳар бир қаричи қадрли, уни асраш ва эъзозлаш асосий вазифа бўлса, бу неъматдан самарали фойдаланиш куннинг асосий масаласи ҳисобланади. Шунинг учун, бугун туманимизда ғалладан бўшаб қолган ердардан самарали фойдаланиш, такрорий экинлар экиш орқали озиқ-овқат тақчиллигига барҳам бериш, энг асосийси, ер эгаларининг манфаатдорлигини ошириш бўйича эзгу ташаббуслар амалга татбиқ этилмоқда.

     -“Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Сух туман Кенгаши ташаббуси билан, шунингдек, туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман бандлик маркази ҳамкорлигида туманимизнинг “Озод” ширкат хўжалиги ҳудудидан айни пайтда 50 нафар ишсиз бўлган, уюшмаган ёшларимизга шартнома асосида 50 сотихдан бир гектаргача бўлган ерларни ижарага бердик. Бошланган эзгу амалларимиз бугунги кунда ўзининг мантиқий давомини топмоқда. Мана, бугун ҳам “Сух” ширкат хўжалиги ҳудудидан ҳам 16 нафар ёшларимизга 2 гектар ер майдонини тақсимлаб бердик. Асосий мақсад – ёшларимиз бандлигини таъминлашдан иборат”, - дейди ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича Сух туман ҳокими ўринбосари Бобосодиқ Латипов.

     Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгашги раиси Исожон Мастоновнинг маълумотига кўра, бу ташаббус туманнинг барча секторлари кесимида амалга оширилади. –“Ёшларимизга меҳнат учун шароитлар яратиб бериш мақсадида ерларни техникалар ёрдамида шудгорлаб бераяпмиз. Биз томондан қандай ёрдам керак бўлса, биз ҳар доим тайёрмиз”, - дейди Сух тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Муслимбек Мавлонбеков.

     Янгиариқ маҳалласида яшовчи Фаррухжон Эргашевга ҳам бошқа ёшлар қатори 20 сотих ер берилди – “Мен албатта, бундай эътибор ва ғамхўрликдан жуда миннатдорман. Менга берилган ер майдонига асосан полиз маҳсулотлари экмоқчиман. Чунки асосан туманимизга полиз маҳсулотлари четдан – вилоятимизнинг бошқа шаҳар-туманларидан олиб келинади. Пандемия шароитида бунинг иложи йўқ, шунинг учун, бизга берган имкониятдан фойдаланиб, меҳнат қилишимиз лозим. Биринчидан, ердан самарали фойдаланишимиз керак. Иккинчидан, олинган маҳсулотларни халқимизга ҳам етказиб бериш мақсадимиз бор”. Фарухжонга ўхшаган ёшларимиз Додохон Полвонов, Раҳмонжон Аслонов, Қаюмжон Бобоев ва бошқалар ҳам худди шу эзгу мақсадни кўзлаб, бугун меҳнат қилишаётир.

        Дарҳақиқат, берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, халқимиз дастурхонини тўкин-сочин қилиш ёшларнинг асосий мақсади. Мутахассислар сўзларига кўра, туманнинг бошқа секторларида ҳам ғалладан бўшаган экин майдонлари тўлиқ ёшларимиз ихтиёрига берилади. Бу бир тарафдан ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган бўлса, иккинчидан уларнинг манфаатдорлигини оширишга ҳам асосий омил бўлиб хизмат қилади.  

                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати