Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдан ташқари саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2020-07-21 19:46:44    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдан ташқари саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдан ташқари саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ташкилотлар рахбарлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияга туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Сўх тумани бўлими мудири М. Жумаев раислик қилди.

           Сессия кун тартибига иккита масала – Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2020 йил 16 июндаги “Сўх туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга  тўғридан-тўғри бериш тўғрисида”ги VII-VIII/39 сонли қарорига асосан Сўх туманида қишлоқ хўжалигига мулжалланмаган буш турган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга тўғридан-тўғри бериш мақсадида туман ҳокимининг қарорларини тасдиқлаш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 апрелдаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш буйича туманда амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва самарадорлиги тўғрисидаги масалалар қўйилиб, депутатлар томонидан муҳокама этилди.

         Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ўринбосари Сафаров Атҳам Муродзоданинг ахбороти тингланди.

         Шундан сўнг сессия иштирокчилари туман ер ресурслари ва давлати кадастри бўлими бошлиғи Равшан Нозировнинг маърўзасини тингладилар.

         Сессия кун тартибидаги иккинчи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 апрелдаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш буйича туманда амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва самарадорлиги тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари буйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва камабағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ботиров Мамуржон Шокиралиевичнинг ҳисоботи тингланди.  

Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, масалаларга дахлдор бўлган мутасадди идоралар раҳбарлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

                    Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати