Сух туманида коронавирусга чалинган беморлар борми?
2020-07-20 19:37:12 141
Сух туманида коронавирусга чалинган беморлар борми?
Албатта, бу саволга туманимизнинг барча ҳудудларида, кўча-кўйда, маҳаллаларда дуч келасиз.
Коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича туманимизда мутасаддий идоралар вакиллари ҳамкорлигида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Лекин янграётган бу каби саволлар ва тарқалаётган миш-мишлар одам табъини хира қилмай қўймайди. Дарвоқе, расман тасдиқланмаган, фэйк хабарларни тарқатган ҳар бир фуқаро қонун олдида жавоб беришига тўғри келади. Қонуга кўра, бундай фуқаролар маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортилади. Буни асло унутмаслигимиз лозим. Коронавирусга боғлиқ барча маълумотлар туман ҳокимлигида ташкил этилган тезкор штабда жамланиб, умумлаштириб, вилоят ва Республика штабига тақдим этилади.
Тезкор штабга туман тиббиёт бирлашмасидан берилган маълумотга кўра, бугунги кунда 189 нафар фуқаролар ўз уйларида карантинга олинган ва тиббиёт ходимларининг назорати остида қолмоқда. Кун давомида ҚВП патронаж ҳамширалари ва мудирлари томонидан фуқароларни назорат қилиш ишлари олиб борилмоқда. Карантиндаги фуқаролар орасида тана ҳарорати кўтарилиши аниқланмади, ходимлар кучайтирилган ҳолатда иш олиб борилмоқда.
Азиз тумандошлар! Шунинг учун, тарқалаётган ҳар бир миш-мишга ишониб, нотўғри хабарларга берилмасдан карантин тартиб-қоидаларига риоя этинг! Ўзингизни, оила аъзоларингизни, фарзандларингизни, ота-онангизни, барча барчани бу балодан асрашга ҳаракат қилинг!
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати