Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Маҳаллада ҳашар йўли билан қурилган янги иншоот фойдаланишга топширилди

×

 2020-07-20 19:26:12    122

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллада ҳашар йўли билан қурилган янги иншоот фойдаланишга топширилди

         "Излаган имкон топар" деган нақл бор халқимизда. Ёки "Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади" дейишган доно аждодларимиз. Туманимизниг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида коронавирус пандмияси даврида ҳам кўп ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

         Ҳазрати Али маҳалласида рӯй бераётган ӯзгаришлар чиндан ҳам эътирофга сазовор. Сабаби маҳаллада ташаббускор халқ, ташаббускор раис ва ташаббускор депутат яшайди. Яна бир муҳим жиҳати саховатпеша инсонлари жуда кӯп мазкур маҳаллада.

         Маҳалла раиси Субҳонали Нишоновнинг бевосита ташаббуси билан карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда қурилиши йил бошида бошланган мажлсилар зали қурилиши охирига етказилиб, фойдаланишга топширилди. Қиймати 150 миллион сўм бўлган бу иншоот ҳашар йўли билан барпо этилди. -"Маҳалла иккинчи сектор ҳудудига киради. Шунинг учун, биргаликда, ҳамкорликда ҳали бу маҳаллада кўп  ишларни амалга оширамиз. Саховатпеша тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаймиз, зеро бу ишлар уларнинг кўмаги билан амалга оширилаётир",-дейди туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Ф. Абдувалиев. Бу эзгу ишлар маҳалла депутати, маҳалла раиси Субҳонали Нишонов саъю ҳаракати билан амалга оширилганини қишлоқ аҳли катта қувонч билан айтишмоқда.

         Ишонамзки, маҳаллада ҳар доим мана шундай хайрли ишлар раис ва депутат ташаббускорлиги асосида бардавом бўлади. Омад тилаймиз!

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот  хизмати