Санитария ва карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари
2020-07-17 14:43:16 207
Санитария ва карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш
- БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади(Ўз.Рес. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 54-модда).
Санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун:
- фуқароларга БҲМнинг бир бараваридан 3 бараваригача;
- мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Ўз.Рес. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 53-модда).
Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун
- фуқароларга 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача;
- мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солинади (Ўз.Рес. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 54-модда).
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса
- БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш;
- 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
- 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
- 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса
- 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
- 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса
- 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (Ўз.Рес. Жиноят кодекс 2571-модда).