Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух туманида ҳам карантин чоралари кучайтирилди

×

 2020-07-16 17:37:47    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух туманида ҳам карантин чоралари кучайтирилди

         Охирги маълумотларга кўра, Республикамизда коронавирусга чалинган беморлар сони 14787 нафарни ташкил этмоқда. Бундан соғайганлар сони 8655 нафар бўлса, афсўски, бу вирус балосидан 72 нафар юртдошларимиз вафот этган. Айни пайтда 6060 нафар беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорларимиз туну кун ҳаракатда. Бу ҳолат барчамизни огоҳликка, ҳушёрликка чорлайди.

         Вилоятимизнинг энг чекка ва сўлим гўшаси – Сух туманида ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, карантин чекловларини кучайтириш мақсадида миллий гвардия, ички ишлар ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тарғибот ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Туманда карантин чоралари кучайтирилди. Барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг кириш қисмларига блок-постлар қўйилди. Туман ҳудудида дезинфекция ва зарарсизлантириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

         Лекин кўрилган барча чораларга қарамасдан баъзи фуқаролар томонидан эътиборсизлик ва бу масалага енгил-елпи қараш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, туман марказига яқин ҳудудларда автомобилларнинг сероблиги, одамларнинг мақсадсиз кўчаларда юриши ташвишланишга асос бўлмоқда. Бу каби фуқароларга нисбатан мутасаддий идоралар ходимлари томонидан маъмурий баённомалар тузиб, чоралар кўриляпти. Лекин кўрилаётган чоралар касаллик хавфини камайтирмайди. Бу йўналишда ҳар бир фуқаро ўзини ва атрофдаги одамлар саломатлигини асрашда қатъий равишда карантин тартиб-қоидаларига риоя этиши лозим.

         -“Ҳар бир масъул шахс ўзига бириктирилган ҳудудларда карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича мунтазам равишда назорат олиб бормоқда. Шунинг учун, фуқароларимиздан илтимос қилардик, авваламбор, инсон ҳаёти муқаддас, қолаверса, оиласи, ўзининг саломатлиги ҳар битта инсон учун жудаям қадрли, ҳар бир фуқаро ўзлини, оиласини, қўни-қўшни, атрофдаги одамларни ҳурмат қилиши учун, карантин қоидаларига риоя қилиши лозим. Жазолаш иккинчи дараждаги нарса, лекин, инсон карантин тартиб-қоидаларига риоя этмас экан, бошқа шахсларга ҳам зиён етказиш даражаси юқори бўлади, бу эса жуда хавфлидир”, - дейди биз билан сўҳбатда Сух туман прокурори Фарҳоджон Абдувалиев.

         Бугун ҳам кўрилган барча чораларга қарамасдан, туман марказига кириш қисмидаги ўрнатилган блок-постда автомашиналар гавжумлигини гувоҳи бўлдик. Албатта, барча мутасаддий идоралар томонидан карантин тартиб-қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Агар ўрнатилган тартибларга барчамиз бирдек риоя этсак, касалликнинг кириб келиш хавфи ҳам шунча камаяди. Карантин тартиб-қоидаларининг кучайтирилиши кўчага беҳуда чиқмаслик учун чора бўлиб қолмасдан, балки барча фуқаролар ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган муҳим заруриятдир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати